САҲИФАЛАР. МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
шаклида ёзилганлигини ва Фитрат “Ҳинд сайёҳи”-

      ни яратишда жаҳон адабиётининг бой тажрибасига мурожаат қилгани ва ундан озиқлангани фикрини илгари суради. Шундай бўлиши ҳам мумкин, аммо Фитратнинг бу асарларни яратишига кўпроқ таъсир қилган асарлар қаторида Исмоил Ғаспиралининг “Дор-ур-роҳат” (“Ғанимат диёр”) романини, Мирза Фатали Охундовнинг “Ҳинд шаҳзодаси Камол уд-давланинг Эрон шаҳзодаси Жалол уд-давлага уч мактуби ва унинг ҳинд шаҳзодасига жавоблари” номли бадиий-публицистик асари ва ҳаммадан кўпроқ Муҳаммад Абдуҳнинг “Фаранги нотиғи Ҳаното ила муноқаша” асарини санаш тўғрироқ ва асослироқ кўринади. Чунки булар шундоқ ёнбошидаги манбалар эди.

      Ғаспиралининг “Дор-ур-роҳат…” романи турки тилдаги биринчи роман бўлиб, олдин “Таржумон” газетида босилган, 1906 йилда китоб бўлиб чиқ-қан эди. Унинг бир қисмини тошкентлик Мулла Аббоснинг гўё Францияга қилган саёҳати асосида “Фарангистон мактублари”ташкил қиларди.

      Мулла Аббос Андалузияни сайр этар экан, бир маҳкамага кириб хизмат қилаётган қози билан танишади. Қози мулланинг араб, форс тиллари грамматикасидан бошқасини ўқимаганлигидан ҳайратга тушади:

      “ –Воажаб! Ўн икки йил таҳсилда бўлиб, ҳисоб, ҳандаса, ҳукумоти таъбия, тарих каби фанлар кўрмадингизми?

      –Шундай, афандим, кўрмадим

      –Балки илми саноидан, тиббиёт, муҳандислик, кимё ва меъморлик таҳсилида бўлгандирсиз?

      –Бўлмадим. Лекин Франса ўлкасида, аксинча,бир неча фандан сабоқ олдим.

      –Франклардан қандай сабоқ олдингиз?

      – Мухтасар тарихи умумий, фанни жаҳоннома, илми ҳайвонот, ҳукумот ва бироз ҳисоб ва илми сиҳҳат сабоқлари олдим.” (Н.Каримов. Чўлпон.55-56б.)

      Наим Каримов бу парчани кетириб, Чўлпон “Дўхтур Муҳаммадёр”ни “Дор-ур-роҳат” романидан таъсирланиб ёзганини кўрсатади. Кўриниб турибдики, Фитрат ҳам “Мунозара”ни ёзишда шу романдан таъсирланган. Лекин Фитрат Муҳаммвд Абдуҳнинг “Муноқаша”сидан кўпроқ таъсир олган. Буни япон олими Куматсу шундай далиллайди:

      “Абдуҳ расмий тақлиддан холи тургани ҳолда, ўзининг ислом қонунини англатишдаги маслаҳат (ижтимоий фикрга қизиқтириш) ва талфиқ (кашфиёт, яъни фикрни очиб бериш) каби икки ғояни илгари сурди.Унинг услубияти ва мантиқи қуйидаги ифодаларда кўриниши мумкин.

      Қуръоннинг 2-сура, 194-оятида: “Бас, кимки сизга адолатсизларча тажовуз қилса, сиз ҳам у қилган адолатсизликка яраша жавоб қайтарингдеган буйруғига биноан иш кўриб, кўп ҳам мулоҳаза қилиб ўтирмай, тўп, милтиқ, бўмба, динамит ва бошқа қуроллар ясашни ва ҳарбий низом таҳсилини ҳаром демаганингизда… ислом ҳеч қачон бугунгидек инқироз ҳолига тушмаган бўлур эди.”

      Фитратнинг “Муноқаша”дан таъсирланганини унинг қуйидаги жумлаларидан сезиш мумкин:

      “Мулоҳаза қилинг, насронийлар бутун ҳамюртларини ислом динини рад қилишга қаратиб… кунига бир неча жилд китоб ижод ва нашр қилмоқдалар.

      … Бухоро уламосидан биронтаси