САҲИФАЛАР. МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
_0.jpeg"/>

      

       МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

      С А Ҳ И Ф А Л А Р

      МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ

      С А Ҳ И Ф А Л А Р

      АФАҲОТ)

      Шеърлар

      Туркчадан Миразиз Аъзам таржималари

      М.О.Эрсўй (1873-1936) ҳозирги замон турк адабиётида “Истиқлол марши”нинг ва етти китобдан иборат “Сафаҳот” тўпламининг муаллифи сифатида маълум ва машҳурдир. Онаси Амина Шарифахоним асли бухороликдир. Бу ҳақда унинг ўзи шундай деб ёзади: “Бундан деярли юз эллик йил аввал Ҳаким Ҳожибобо исмли бир киши Бухородан Онатўлига келган, Бойобод маҳалласида уйланган, сўнгра оила бу ердан кўчиб кетиб, Тўқотда жойлашган.” Она томондан катта бувиси шу ерда туғилган ва улғайгач,яна Бухородан келган тижоратчи Муҳаммад Афанди билан турмуш қурган ва улардан онаси туғилган.

      Меҳмед Окиф Истанбулда улғайди, ветеринария мактабини битирди, турли давлат идораларида ишлади, мактабларда зоологиядан дарс берди. Шу йилларда миллий курашларга қатнашди. “Иттиҳод ва тараққий” фирқасига аъзо бўлиб, 1907-12 йилларда “Сирот-и мустақим” (“Тўғри йўл”),1912-21 йилларда “Сабил-ур-Рашод” (“Ҳақиқат йўли”) газеталарига муҳаррирлик қилган эди. Улар Яқин Шарқ ва Туркистон зиёлиларига таъсир қилганлиги тарихий ҳужжатлардан маълум. Чунки М.Окиф бу газеталарда мазкур мамлакатлар ҳаётини ҳам ёритиб борарди.

      Меҳмед Окиф ўз даврининг атоқли шоири ва мутафаккири эди. Халқ ҳаётининг ҳамма томонларини кўрган ва яхши билгани туфайли, шеърга реалистик манзараларни – ҳаётнинг ўзини, жамият дардларини тарихий ва маънавий ғоялар билан боғлаб, шеъриятга жонлилик киритди, жимжимасиз, бўёқларсиз сатрлари билан, ахлоқ, ватан, миллат, маънавиятга оид туйғулари билан халқ меҳрини қозонди.

      Шоирнинг “Саҳифалар” (“Сафаҳот”) китоби ўзбек тилида илк бора тўла нашр этилмоқда.

      МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙНИНГ ЎЗБЕК ЖАДИД ЁЗУВЧИСИ

      АБДУРАУФ ФИТРАТГА ТАЪСИРИ ТЎҒРИСИДА

      2007 йил ноябрида атоқли луғатшунос ва публицист, Туркия Ёзарлар Бирлигининг фахрий раиси Меҳмед Дўғон уйимга телефон қилиб, Меҳмед Окифнинг “Сафаҳот”и ва муҳаррирлик қилган “Сирот-и мустақим” ва “Сабил-ур-рашод” газеталарининг Чўлпон ижодига таъсири ҳақида бирон нарса ёзиб бероласанми?” деб сўради.

      –Билмадим, “Сирот-и мустақим” чиққан 1908-1912 йилларда Чўлпон 10-12 яшар бола эди,– дедим.

      –Лекин “Сабил-ур-рашод” чиққан 1912-1925 йилларда у етук шоир эди.

      Насрий ижодига, адабий ва танқидий қарашларига таъсири бўлгандир,

      дейман,

      –Балки…-дедим,– ўрганиб кўрай-чи…

      2008 йилда Меҳмед Окиф ижоди ва муҳаррирлик фаолиятини ҳамда жадид-чиларимизнинг ҳаёт саҳифалари, ижод намуналарини, жадидшунос олимла-римизнинг тадқиқотларини бир бошдан ўрганишга киришдим. Аммо Абдул-ҳамид Сулаймон Чўлпоннинг юқорида номлари тилга олинган газеталар билан таниш бўлганлигини тасдиқловчи биронта ҳужжат топмадим.

      Чўлпон кўп тадқиқий ишларда, ҳатто энциклопедияларда ҳам қайд этилга-нидай, 1897 йилда эмас, 1898 йил март ойлари атрофида туғилганлигини атоқ-ли олим, Беруний мукофоти совриндори, филология фанлари доктори Наим Каримов ҳар тарафлама исботлаган. У ўзининг“Чўлпон” отлиғ маърифий романида Чўлпон маърифатли отасининг соясида махсус ёлланган ўқитувчилардан турк, рус, форс, араб тилларини ва мусиқа илмини ўргангани, ўзбек, турк, татар ва форс тилларида чоп этилган газеталарга обуна бўлиб, дунё воқеаларидан хабардор бўлиб боргани қайд этилган. Ҳатто 1913 йилдаёқ “Таржумон” газетига Исмоил Ғаспиралига мактуб ҳам битиб, “Шалола”, “Турк юрди”, “Шаҳбал”, “Таржумон”, “Вақт”, “Иқбол” газеталарини ўқишини ёзган. Замондошлари хотираларида ҳам саналган газеталардан ташқари Татаристон, Озарбайжон, Ҳиндистонда чиқадиган ҳамма газета ва журналларга обуна бўлганлиги, Оренбургда икки ойда бир чиқадиган “Шўро” (муҳаррири: Ризоуддин ибн Фахруддин), Самарқандда чиқадиган “Ойна” (муҳаррири: Беҳбудий), “Юрт”, “Ялт-юлт” ва бошқа журналларни ҳам ўқиб боргани ва уларга журналист, ёзувчи сифатида қатнашиб тургани ҳақида ҳам маълумот бор.

      ХХ аср бошида Биринчи жаҳон уруши бошлангунча Туркистонда турк матбуоти анча кенг тарқалган. 1914 йили уруш бошлангач, Туркия Россия-га душман тарафида бўлгани учун, бу нарса чеклаб қўйилган. Чўлпон Тур-киядан “Сарвати фунун” журналини олиб турган ва журнал атрофидаги шоир ва ёзувчиларнинг ижоди билан таниша борган. Тавфиқ Фикратнинг “Рубоби шикаста”, “Тарихи қадим” шеърий китобларини яхши билган. Кейинчалик 1920 йилда “Марҳум Тавфиқ Фикрат” номли мақола ҳам ёзган. Ризо Тавфиқбекнинг “Фикратнинг қабринда” шеъри таржимасини ҳам га-зетада чиқарган. 1924 йилда “Ризо Тавфиқбек”