Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-457-1
Скачать книгу
деган асарига Нобель мукофоти берилган эди. Ҳажми унча катта бўлмаган бу асарга оламга сиғдириб бўлмайдиган бугунги дунё муаммоси сингдирилган эди. “Қариялар уйи”да яшовчи аёл ўлгач, бошқа шаҳарда турувчи ўғлига хабар берадилар. Дафн маросими “Қариялар уйи” ҳисобидан. Раҳбари ўғилдан “Онангизни қайси қабристонга қўямиз?” – деса, у: “Менга барибир”, – дейди. Асар қаҳрамони ҳатто ўзининг онаси ўлимига ҳам бефарқ, севги ҳам унинг қалбини юмшата олмайди, хуллас у ҳар қандай меҳр-мурувватдан бегона, руҳсиз бир тана. Асар қаҳрамони оддий бир йигит эмас, балки бугунги Европанинг рамзий тимсоли. Меҳрсизлик оламининг аянчли манзарасини акс эттиргани учун ҳам бу асар мукофотга сазовор бўлган эди.

      Франциядаги воқеа таъсирида юрганимда қўлимга бир шеър тушди. Самарқандлик ижодкор Тўра Муроднинг “Онам мени кутади” деган шеърини ўқиб кўзимга ёш келди. Бир нусхасини олдим. Малака ошириш ўқишига келган олти юз милиция ходими билан бўлган учрашувда адабиёт ҳақидаги суҳбатдан кейин шу шеърни ўқиб бердим. Йиғлаб юбормаслик учун бир неча марта чой ҳўплашимга тўғри келди. Ўқиб бўлиб қарасам, офицерларнинг кўпи йиғлаб ўтирибди. Бошқа жойлардаги кейинги учрашувларда ҳам бу манзара такрорланди. Аяжонимни эслаш баҳонасида оналар ҳақидаги фикрларни баён қилаётиб бу шеър ёдимга тушди ва уни сиз – азизларга илиндим. Агар онангиз акангиз ёки укангиз билан яшаётган бўлса-ю, сиз ҳар куни зиёрат қилсангиз ҳам кетадиган пайтингизда: “Энди қачон келасан?” – деб сўрайди, тўғрими? Кеча оқшомда зиёрат қилиб, бугун чошгоҳда телефонда ҳол сўрасангиз ҳам: “Болам, қачон келасан?” – деб сўрайди. “Кеча бордим-ку, онажон”, десангиз, “Бугун ҳам келгин, ҳар куни келгин, болажоним, хўпми…”деб зорланади. Шеър ана шундай суҳбатлардан биридан таъсирланиб ёзилган:

      Энди шоҳи, атлас киймайди онам,

      Энди кимхоб, адрас киймайди онам,

      Энди зар олиб бер, демайди онам,

      Энди онам фақат мени кутади.

      Катта шаҳарларга борай демайди,

      Париж, Лондон, Римни кўрай демайди.

      Япон боғларида юрай демайди,

      Энди онам фақат мени кутади.

      Сархил таомларга хуши йўқ энди,

      Тандир кабобларга тиши йўқ энди.

      Зиёфатлар билан иши йўқ энди,

      Энди онам фақат мени кутади.

      Ёқмас тўй-ҳашамлар шовқин-сурони,

      Ёқмас неваралар тўс-тўпалони.

      Сўрамайди кунни, обу ҳавони

      Энди онам фақат мени кутади.

      У-бу олиб кел, деб ҳеч сўрамайди,

      Олган нарсамга ҳам бир қарамайди.

      Дер: “Кеп турсанг онанг бил, қаримайди”,

      Энди онам фақат мени кутади.

      “Болам, бўйингни бир кўрсам бас”, – дейди.

      “Суҳбатлашиб ўтир, кел, бирпас”, – дейди.

      “Менга бошқа нарса керакмас”, – дейди,

      Энди онам фақат мени кутади.

      Бормаган бир куним ўн кунга ўтар,

      Мен борар йўлларнинг бошида кутар.

      Мени кўрса дилдан ғамлари кетар.

      Энди