. . Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор:
Издательство:
Серия:
Жанр произведения:
Год издания:
isbn:
Скачать книгу
деб, аъмол номаларини ўнг қўлларидан олмоқликларини насиб айла, жаноб расули акрам Муҳаммаднинг (с.а.в.) шафоатларини насиб этиб, Ўзингнинг жамолингни кўриш бахтини бер. Кимки бурчини солиҳ фарзандлар қаторида адо эта олмаган бўлса, кимки отаси ёки онасини, ёки икковининг кўнглини ранжитган бўлса-ю, энди надоматлар чекаётган бўлса, уларнинг ҳам тавбаларини қабул этиб, лутфи караминг билан гуноҳларини кечир. Қиёматда волидайнга очиқ юз билан рўпара келишларини ва жаннатда бирга бўлмоқларини насиб айла. Омийн йа Раб ал-оламийн!

Онангдан бош товлама, ошмасин дарди, Ҳаёт тожи эрур оёғин гарди. (Рудакий)

      “Жаннат оналар оёғи остидадир”, мазмунли ҳадиси шарифни эшитмаган одам йўқдир. Аммо унинг маъносини ҳамма ҳам билавермаса керак. Онасини ёлғиз ташлаб, мушриклар билан урушга отланган йигитни Расулуллоҳ (с.а.в.) қайтариб, шундай деганлар. Яъни, жаннатга тушиш учун ғазотда жон бериб, шаҳидлик мартабасига етиш шарт эмас. Онангнинг хизматини қилиб, розилигини олсанг бас, шу топган савобинг сенга жаннат йўлини очади, дейилмоқчи.

      “Аяжонимнинг хизматларини етарли даражада адо эта олдимми, розиликларига эришдимми?” – деган савол мени ҳеч тинч қўймайди. Бундай савол онажонини боқий дунёга кузатган ҳар бир фарзандни қийнаса керак? На иложки, ҳеч ким бу саволга фоний дунёда жавоб топа олмайди. Аниқ жавобни Қиёмат куни биламиз. Унгача эса ота-онамиз билан Жаннатда учраштиришни Аллоҳдан илтижо қилиб яшаймиз.

      Японларнинг кўп қисмли “Ошин” кинофильмини кўриб, аяжоним ҳаётлари асосида шундай асар ёзишни орзу қилиб эдим. Ҳозирча бу иш қўлимдан келмай турибди, аммо орзуим кучи сусайганича йўқ, инша Аллоҳким, умидим ушалиб қолар. Сабр ҳақида кўп гапирилади. Агар бу руҳий қувватни жисмоний шаклда кўрсатиш мумкин бўлиб, ҳайкал ўрнатилса, мен бу ҳайкални аяжоним тимсолида кўраман.

      …Барг устида ўрмалаётган ипак қурти бир зумгина тўхтаб, бошини кўтарди-ю, атрофида ҳаёт жўш ураётганини кўрди: кимдир чириллаб қўшиқ айтарди, кимдир сакраб қувнарди, кимдир роҳатланиб учарди… Атрофдаги ҳамма тинимсиз ҳаракатда эди. Фақат у бечорагина учолмасди, қўшиқ ҳам айтолмасди. Ўрмалашдан ўзга юмуш қўлидан келмасди. Бир баргни кемириб адо қилиб, иккинчисига ўтгунча ўз назарида дунёни айланиб чиққандай бўларди. Бироқ шунга қарамасдан у тақдиридан нолимасди, бошқаларга ҳавас ҳам қилмасди, “ҳар ким ўз иши билан шуғулланмоғи лозим”, деб ҳисобларди. Ҳафталар ўтиб, ўзига ипакдан ажойиб уй тўқишга навбат етди. У ошиқча мулоҳаза қилиб ўтирмай, ўзига буюрилган юмушни адо этишга киришди – атрофини ипак толалари билан ўраб чиқди-да:

      – Яна нима қилай? – деб сўради.

      – Сабр қил, – деган овоз эшитилди, – ҳаммаси ўз навбати билан.

      Вақти келиб ипак қурти уйғонди, у энди аранг ўрмаловчи қурт эмас, гўзал капалак бўлиб кўз очди. Ўзининг ипак саройидан чаққонлик билан ёруғ дунёга чиқиб, чиройли қанотларини қоққан ҳолда уча бошлади…

      Сабр гадони подшоҳ даражасига кўтариши мумкин.