Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-457-1
Скачать книгу
бўлса, тавбалар қиламиз – астағфируллоҳ! Ўша дўстимнинг қайнотасининг сўнгги йиғиси бўйича тахминим шуки, у сизга жон топширишдан эмас, умр бўйи тўплагани бойлигининг қолиб кетаётганидан талвасага тушган бўлса эҳтимол.

      Ким бу ерга келди, бир бино солди,

      Ўзи жўнаб кетди, ўзгага қолди.

      Бировлар қилса ҳам шунингдек ҳавас,

      Иморат битмади, етмади нафас.

(Шайх Саъдийдан Ғафур Ғулом таржимаси)

      Балки эшитгандирсиз, бир хотин умри адоғида йиғлаётган экан, уни“Ўлим – ҳақ, бу Аллоҳнинг иродаси, йиғламанг”, – деб овутишса, у: “Ўлимдан қўрқаётганим йўқ, мендан кейин эримга ким тегиб оларкин, шунинг ташвишидаман”, – деган экан.

      Ҳаҳ, эзмалигим қурсин, касбим гап сотиш бўлгач, начора? Сиз узоқ йиллар кутилган азиз меҳмонсиз. Меҳмонни ҳеч бўлмаса гап билан сийлай деяпман-да. Балки мендан баттар эзмаларни ҳам кўргандирсиз. Балки уларнинг гапларига эътибор бермай, ишингизни бажариб кетавергандирсиз. Лекин нечундир гапларимни тинглаяпсиз – бу ҳам Аллоҳнинг менга кўрсатган улуғ марҳамати, Ўзигагина шукурларим бўлсин! Эҳтимол, Аллоҳнинг иродаси ила пича барвақт келиб қолгандирсиз, шу сабабли шошилмаётгандирсиз? Йўғ-е, сизнинг ишингизда ноаниқлик бўлиши мумкинмасдир…

      Гапда ўтлаб кетдим, ўзимга қайтай:

      “Сизни туғилганимдан бери кутаман” – дейишим ғалатироқ туюлаётгандир. Улғайиб, “Бошқалар каби менинг ҳам ўлишим аниқ, қачон, қандай сабаб билан, қай ҳолда Азроил алайҳиссалом билан учрашар эканман”, – деган фикр дастлаб неча ёшимда хаёлимга келганини эслолмайман. Аниқроқ айтсам, билмайман. Оғир, ҳаловатсиз йилда туғилганимни айтдим. Сиз туғилишлардан бехабар бўлсангиз керак. Отам ва онам Худонинг марҳамати билан акаларим ва опаларим қаторида мени ҳам таҳликали йиллардан соғ-омон олиб ўтишди. Гўдаклигимда хасталанган кезларим меҳрибон отам ва онам: “Болам ўлиб қолмаса эди”, – деб ташвишланганлари, Аллоҳдан менга умр ва бахт тилаб илтижо қилганлари шубҳасиз. Кичик акам Баҳодир сариқ касалга чалинганидаги аяжонимнинг изтироблари ҳали ҳам кўз ўнгимда. Уйдаги муолажалар натижа бермагач, акамни Турсунхўжа ака опичиб шифохонага олиб борган эдилар. Акамга Аллоҳ шифо берди. Ўша пайтда аяжоним акамни алоҳида меҳр билан парвариш қилдилар. Бутун диққат-эътиборлари акамга қаратилди. Оқибатда кейин ҳам бу эътибор сусаймади. Акам улғайиб, оила қурган пайтларида ҳам салгина хасталансалар, аяжоним ҳаловатларини йўқотар эдилар. Болалигимда мен онамнинг бу ҳолатини нотўғри тушуниб: “Аям фақат акамни яхши кўрадилар”, – деб ўйлар эдим. Йиллар ўтиши билан бу нодонликдан аста-секин қутулдим, лекин тан олиш керак, тўла қутулмадим.

      Бу ҳақда кўп ўйлардим, Ўлим жаноблари. Айниқса, сиз аввал дадажонимни, сўнг аяжонимни олиб кетганингиздан сўнг бошимни қайси тошга уриб ёришни билмай, тўлғона-тўлғона ўйлардим. Барча ота-оналар каби менинг дунёга келишимга сабабчи бўлган дадажоним билан аяжонимнинг биров билган, биров билмаган бебаҳо фазилатлари бор эди. Бошқалар билган фазилатлари