Хатосиз юришинг кўриб чумоли
Яшагим келмоқда сендек чиройли.
Нега йўлингиздан чиқиб кетмайсиз,
Ҳолингиз биласиз тўқнаб юрмайсиз,
Ёрдамга муҳтожни ташлаб кетмайсиз,
Хатосиз юришинг кўриб чумоли
Яшагим келмоқда сендек чиройли.
Бизнинг ҳам дунёга қизиққанмисиз,
Болани ота деб ўкситганмисиз,
Бой-ю камбағални ажратганмисиз,
Хатосиз юришинг кўриб чумоли
Яшагим келмоқда сендек чиройли.
Ишларинг барорсиз келса устма-уст,
Онадек, жигардек куймас бирор дўст,
Ғуруринг қўзғатиб қўганмилар ўт,
Хатосиз юришинг кўриб чумоли
Яшагим келмоқда сендек чиройли.
Уйингга термулган телба хаёлга.
Рашк қилиб ёпишма Анвар Мирзога.
Йўл қўйиб боряпман ҳар кун хатога.
Хатосиз юришинг кўриб чумоли
Яшагим келмоқда сендек чиройли.
ИЗ ҚОЛДИ
Ўрним изладим дарҳол баланддан,
Гоҳо эрмак бўлдим ошдилар ҳаддан.
Юрагим куйгандан, ўша аламдан,
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.
Омадсиз ҳар ишга кўниб бўлгандим,
Мулзам қоларми деб сўниб қолгандим
Кўз ёшим билдирмай артиб олардим.
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.
Шундай дуо қилинг мени отажон,
Душман отган тошлар гул бўлиб тегсин.
Сочлар оқарган кун туш бўлиб кетсин,
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.
Мен босган изимдан қайта олмасман,
Кўп гаплар бўлди лек айта олмасман.
Пастларга қўшилиб паст кетолмасман,
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.
Номардга ҳам раво кўрмас кунларим,
Оппоқ қорлар ушлаб куйган қўлларим.
Анвар Мирзони деб ёнган дўстларим,
Кўксимда из қолди ўтган кунлардан.
НАҲОТ СЕВГИМ
Наҳот севгим кимсасиз орол,
Савол берсанг жавоб келмайди.
Наҳот севгим юлдузсиз осмон,
Ёруғлик йўқ офтоб кулмайди.
Наҳот севгим тўхтаб қолган вақт,
Кун кўрсангда яшаб ўтмайсан.
Наҳот севгим сароб бўлган бахт,
Интилсанг-да сира етмайсан.
Наҳот севгим орзуманд соғинч,
Лаҳза сайин қумсайди дийдор.
Наҳот севгим беҳуда илинж,
Қилган бутун умиди бекор.
Наҳот севгим кундузи йўқ тун,
Ёруғ тонги асло отмаган.
Наҳот севгим армони бутун,
Уни ҳеч ким интиғ кутмаган.
Наҳот севгим чалинмаган соз,
Чертилмасдан тори узилган.
Наҳот севгим инграган овоз,
Ундан кўнгил қасри бузилган.
Наҳот севгим янграмаган куй,
Тингламоққа қулоқ бўлмаган.
Наҳот севгим вайрон бўлган уй,
Биров бирор назар солмаган.
Наҳот севгим қаноти йўқ қуш,
Парвози учун йўли тўсилган.
Наҳот севгим таъбири йўқ туш,
Билиб бўлмас нелар ёзилган.
Наҳот