Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
йилда мукофотни яна Хоффман олди. “Жоаннага, унинг Стивга қаршилик кўрсатишдан қўрқмаслигига ҳавас қилганим эсимда, у вақт менда журъат етишмасди, – дейди ўша йили Mac жамоасига ўтган Деби Коулман. – 1983 йилда эса ғалаба қозондим. Ўзинг ишонадиган нарсани ҳимоя қилиш кераклигини тушундим. Стив буни ҳурмат қилади. Шундан сўнг у лавозимимни кўтарди”. Вақт ўтиб Коулман ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилди.

      Бир куни Жобс Аткинсон муҳандисларидан бирининг хонасига кириб, одатдагидек у “ғирт ахлат” нарсани яратаётганини айтди. Аткинсон шундай эслайди: “Йигитча жавоб берди: “Йўқ, бу энг яхши вариант” ва Стивга ўзи устида ишлаган ечимни тушунтириб берди”. Жобс унга қўшилди. Аткинсон ўз жамоасини Стивнинг сўзларини оддий тилга ўгиришни ўргатди: “ғирт ахлат” аслида “нима учун бу энг яхши вариант эканини менга исботлаб бер”, деган илтимосни англатарди. Аслида ҳикоя бу билан тугамади, давоми янада ибратомуз бўлиб чиқди. Охир-оқибат ўша муҳандис Жобс танқид қилган функцияни мукаммаллаштирди. “Стив уни курашга даъват қилгани учун у уни такомиллаштиришга муваффақ бўлди, – деб айтади Аткинсон. – Албатта, Жобсга эътироз билдириш мумкин ва керак, лекин унга қулоқ солган яхши, чунки одатда у ҳақ бўлиб чиқарди”.

      Жобснинг ғашни келтирадиган феъли қисман перфекционизм ва муддатларни ўтказиб юбормаслик ва бюджетдан четга чиқмаслик учун (оқилона равишда) муросага рози бўладиганларни ёқтирмаслиги билан изоҳланади. “Стив ҳеч қачон муросага келишга кўнмаган, – эслайди Аткинсон. – У перфекционист ва унга ҳамма нарсани назорат қилиш муҳим. Ўз маҳсулотини такомиллаштириш ҳақида қайғурмаган ишлаб чиқарувчилар унинг ғазабини келтирарди”. Мисол учун 1981 йил апрелда Ғарбий соҳил бўйида ўтказилган Компьютер кўргазмасида Адам Осборн биринчи ҳақиқий портатив шахсий компьютерни намойиш этди. У кичкина (диагонали беш дюйм экранли, кичкина хотирали) компьютер эди, лекин ёмон ишламасди. Осборн фахр билан шундай деди: “Унда энг зарур нарсалар бор. Унда йўқ нарсалар – ортиқчадир”. Жобсни ишга бундай муносабат ғазаблантирди, бир неча кун у тинчлана олмади – тинимсиз Осборнни масхара қилди. “У ҳеч нарсани тушунмайди. Бу санъат эмас, ахлат”, – деб такрорларди Жобс Apple йўлакларида у ёқдан бу ёққа юриб.

      Бир куни Жобс Macintosh операцион тизимини ишлаб чиқаётган муҳандис Ларри Кеньоннинг хонасига кириб, тизим узоқ юкланаётганидан шикоят қилади. Кеньон тушунтирмоқчи бўлди, лекин Жобс сўзини бўлди: “Агар кимнингдир ҳаёти шунга боғлиқ бўлганида, сиз юклаш вақтини ўн секундга камайтира олган бўлармидингиз?” Кеньон ҳаракат қилиб кўрган бўлардим, деб жавоб берди. Ўшанда Жобс доскага ҳисоб-китобларни чизиб, Ларрига кўрсатди ва унга агар беш миллион киши Mac’дан фойдаланса, улар ҳар куни ортиқча ўн секунд сарфлашини, бир йилда бу қарийб 30 миллион соатни ташкил этишини, бу эса тахминан 100 та одам ҳаётига тенг эканини тушунтирди. “Ларрига бу таъсир қилди ва бир неча ҳафтадан сўнг у натижага эришди: тизим 28 секунд тезроқ юклана бошлади, –