Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
ташкил топган ички алоқа тизимини яратди. Тизим олтита қўшни уйнинг болалар хоналарини бирлаштирди. Жобс “ўзинг қил” конструкторларига қизиқиб қолганида Возняк Hallicrafters компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган деталлардан приёмник ва передатчик йиғди ҳамда отаси билан бирга радиоҳаваскор лицензиясини олди.

      Уйда Воз электроника бўйича отасининг журналларини ўқирди; уни янги компьютерлар, масалан, қувватли ENIAC[2] ҳақидаги ҳикоялар қизиқтирарди. Мантиқли алгебрани Стивен боплаб ўрганиб олди, у янги ҳисоблаш машиналарининг оддийлигига қойил қоларди. Саккизинчи синфда икки хонали сонлар ёрдамида у калькулятор тўплади. Унга ўнта монтаж платасида юзлаб транзистор, икки юзта диод ва икки юзта резистор сарфланди. Ихтиро АҚШ Ҳарбий Қуролли Кучлари томонидан ўтказилган шаҳар танловида биринчи совринни олди (танлов иштирокчилари орасида ўн иккинчи синф ўқувчилари ҳам бор эди).

      Унинг тенгдошлари қизлар билан учрашиб, ўтиришларга боришни бошлагач, Воз ўзини яна ҳам ёлғиз ҳис эта бошлади: унга бунинг ўрнига электросхемаларни йиғиш осонроқ эди. “Олдин дўстларим кўп эди, биз велосипед учардик, уларга аралашиб юрардим ва ҳоказо, кейин эса мен яккаланиб қолдим. Олдин мен ҳеч қачон бунчалик ёлғиз бўлмаган бўлсам керак: мен билан ҳеч ким гаплашмасди ҳам”, – деб эслайди у. Воз ўсмирлар уюштирадиган ҳазиллардан тасалли топарди. Ўн иккинчи синфда у мусиқа машқини бажараётганида бир маромни сақлашга ёрдам берадиган қурилма – электрон метроном йиғди ва унинг чиқ-чиқ этиши бомбага ўрнатилган соат механизмининг ишлашига ўхшашини пайқади. Ўшанда у бир қанча катта барайкаларнинг наклейкасини олиб, уларни улади ва шкафга бекитиб қўйди. Шкафга қурилмани шундай жойлаштирдики, унинг эшиги очилганда метроном тезроқ чиқиллай бошларди. Тезда уни директор ҳузурига чақиришди. Воз математик унвони учун яна мактабнинг бош совринини қўлга киритдим деб ўйлади. Лекин кабинетда уни полиция кутиб турганди. Директор мистер Брилд, қурилмани кўрганида, ўзини йўқотиб қўймади, “бомбани” маҳкам ушлади-да кўкрагига қисиб, футбол майдонига югуриб чиқди ва фақат ўша ерда симини узди. Стив кулгудан ўзини тўхтатолмади. Оқибатда уни вояга етмаган ҳуқуқбузарлар марказига жўнатишди. Панжара ортида ўтган тун анча пайт унинг эсида қолди. Воз камерадошларини шифтдаги вентиляторлар симларини панжарага улашни ўргатди. Ким панжарага тегса, уни ток урарди. Атрофдагиларни шок ҳолатига тушириш, Воз учун шон-шараф эди. У аппарат ишлаб чиқишидан ва вақти-вақти билан уни ток уришидан мағрурланарди. Бир куни у рулетканинг ўзига хос вариантини ўйлаб топди: тўрт нафар иштирокчи бош бармоғини тирқишга тиқиши керак; шарик муайян секторга тушса, қатнашчилардан бирини ток урарди. “Электрончи муҳандислар ўйнашга рози бўлишди, лекин дастурчиларнинг эса бу қўлидан келмади”, – деб кулди Возняк.

      Тўртинчи ўқув йилида Воз Sylvania компаниясига ярим кун ишлайдиган лавозимга ишга кирди ва ҳаётида биринчи марта компьютерда ишлаш имкониятига эга бўлди.


<p>2</p>

ENIAC, сокр. от Electronical Numerical Integrator and Computer (Электрон рақамли интегратор ва ҳисоблагич) – биринчи кенг кўламли электрон рақамли компьютер. 1946 йили яратилган.