Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-4840-5-4
Скачать книгу
деб биладилар. Бу алдамчи фикр. Шундай юра-юра улар бадбахтлик тўрига чирмалиб кетадиларки, оқибатда, ёшлари ўтган онда ундан қутулолмай, хору-зорликда ўлим топадилар.

      Сиз эрни чинакам мард ва жасур, ғайратли, ҳатто озгина дағал бўлишини истайсиз. У уйга қайтганида аёлга ўхшаб майин хатти-ҳаракат қилса, уни ёқтирасизми? Албатта йўқ! Шунга ўхшаб, эрлар ҳам эркакшодаларни ёқтирмайдилар, уларни сева олмайдилар. Эркакшодага севги изҳор қилувчи эркак ёлғончидир, муддаосига етгач, эртами-кечми ташлаб кетади.

      Қадимда от миниб, қўлида шамшир ўйнатган Тўмарис каби шиддатли аёллар бўлган. Душман қўли баланд келаётганини кўрган аёллар жангчи либосини кийиб, эрлари ёнида жанг қилганлари ҳақида китобларда ўқигандирсиз. Жасоратли аёллар билан бугунги назокатини йўқотган аёллар орасида ҳеч қандай яқинлик йўқ.

      Баъзи аёлларнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, тилларидан учаётган сўзларни тинглаб, “Булар аёл бўлишдан бунчалар қочишмаса”, деб ҳайратга тушасан киши. Бу гапимдан ажабланяпсизми? Аёл бўлишдан қочиш мумкинми? Ҳа, мумкин. Лекин бу жараён бирданига эмас, аста-секинлик билан амалга оширилади.

      Бир қамоқхонадаги маҳкум бетобланганда қамоқ касалхонасидаги жарроҳ бир оёғини кесибди. Яна касали хуружга кирганида бир қўлини кесишибди. Касали яна бир тутганида қамоқхона бошлиғи ғазабланиб: “Мен сени доимо кузатиб турибман, этларингни парча-парча қилиб қамоқдан қочаётганингни сезмаётибманми?” – деган экан. Аёлликдан қочиш – аёлгагина хос бўлган назокатли фазилатларни аста-секинлик билан парча-парча кесиб ташлашдан иборат бўлади.

      Аёл эркак каби муомалани ўргангани сайин бу оила тугамайдиган жанжал ўртасида ҳаёт кечира бошлайдилар. Эр ўз ҳурмат-эътиборини йўқотмасликка ҳаракат қилади, аёл эса аксинча. Икковининг бу ҳаракати бахтсизлик жари томон боришдан бошқа нарса эмас. Афсус шундаки, бу жарга биринчи навбатда аёл қулайди.

* * *

      “Туғилиб-ўсган уйингиздаги қўшнилар қандай эди?”

      Шу савол билан кимга мурожаат қилсак, “Яхшилари ҳам бор эди… ғаразгўйлари ҳам…” деган бир хил жавобни олишимиз тайин. Маҳаллалардаги, қишлоқлардаги қўни-қўшничиликда меҳр-оқибат сақланиб қолган. Кўп қаватли уйларда эса, аксинча. Бир йўлакда истиқомат қиладиган хонадон аҳли ён йўлакдагиларни танимайди. Қиз бола қайси шароитда улғайган бўлса, қўшниларга муносабати шундай бўлади. Ҳайит байрами арафасида қўшниларга ош тарқатиш одати маҳаллаларда мавжуд. Мен буни жуда гўзал ва зарур одат деб қадрлайман. Аммо кўп қаватли уйлардаги хонимлар бу одатни ортиқча ташвиш деб билибми, ош чиқармаслик бўйича келишиб олар эканлар. Бу қилиқларини “Ҳозир ҳеч кимнинг қўшни ошига муҳтожлиги йўқ”, деб изоҳлар эканлар. Нақадар нодонлик! Агар бу нодонлик касали маҳаллаларга ҳам тарқаса, миллат энг гўзал фазилатларидан бирини йўқотган бўлади. Бу яхши одат ўз-ўзидан жорий қилинмаган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Шўрва пиширганингизда сувини кўпроқ қилинг. Кейин қўшниларингиздан хабар