Бундан юз йил муқаддам жаҳолат ботқоғидаги халқни ғафлат уйқусидан уйғотишга уринган жадидлар тўй муаммосини четлаб ўтишмаган. Чунки тўйга боғлиқ муаммолар жаҳолат билан боғлиқдир. Улуғимиз Абдулла Қодирийнинг дастлабки саҳна асари “Бахтсиз куёв” деб номланган. Ундаги воқеани озгинагина таҳрирдан сўнг “2017 йилда юз берган”, десак ҳамма ишонади. Йигит етим, қўли калта. Лекин қиз томон орзу-ҳаваси амалга ошмоғини истайди. Оқибатда йигит қарзга ботади ва қарзни вақтида тўлай олмагани туфайли иснодга чидолмай, ўзини ўлдиради. Кейин келин ҳам ўлади. Ҳозирги ёшлар жонига қасд қилмас, илоҳим қилмасин ҳам. Лекин иснодда юрганлари бор-ку?
Жадидларнинг устозларидан Мунавварқори айтган сўз ҳам бугун учун ибратли:
“Бир бой ўғлини тўй қилмоқчи бўлди. Бир неча ёру дўстларини чақируб, маслаҳат сўради. Дўстлари уч-тўрт кун шаҳар халқиға ош бермоқни, созанда ва ҳофизлар келтуриб, базм ва зиёфат қилмоқни маслаҳат кўрдилар.
Бой эса мол қадрини билгувчи эсли ва инсофли бир зот эди. Шул сабабли аларнинг берган маслаҳатларини ва кўрсатган йўлларини мувофиқ топмади ва аларға боқуб, ушбу сўзларни сўзлади: “Азиз биродарларим, тўй дегани бир саховатдур. Саховат эса фақир, муҳтож, оч ва яланғочларнинг ҳақларидур. Ош берганда шуларға бермоқ лозимдур. Ҳолбуки, орамиздағи урф-одатларға қарағанда, ман ошни сиз ҳурматлиларға ўхшаш, янги тўнли зотларға берсам керак. Агар урфу одатдан чиқиб, фақир ва муҳтожларни чақирсам, эҳтимолки, ҳар ердан ошға чақирилуб ўрғанған баъзи янги тўнлиларимизнинг кўнгиллари қолур. Ва агар фақирларни қўйиб, бойларни чақирсам, ўзимға ва ҳам аларға зиён еткурган бўламан. Чунки ўзумнинг қанча молим ўрунсиз сарф бўлур. Алар эса ошға борурмиз, деб ўз ишларидан қолурлар. Хусусан, муаллим ва мударрисларни чақириб, мактаб ва мадрасалар ишиға қанча шогирдларни мунтазир ва саргардонликлариға сабаб бўлмоқни зўр гуноҳ деб ўйлайман, шул сабабли халқға ош бермоқ учун сарф қиладурғон ақчаларимни мактаб ва мадрасаларға, фақир ва муҳтожларға улашуб, ўғлимни суннатға мувофиқ хатна қилдирсам, дейман, шояд сиз ҳурматлилар ҳам мани айбға буюрмай, бу фикримға қўшилиб, ёрдам берсангиз”.
Демак, тўй бир ёки бир неча оилага савоб келтирувчи тадбир бўлиши керак экан. Тўй туфайли топилган савоб қурилиши бошланаётган оила саройига пойдевор бўлса ажаб эмас. Лекин исроф туфайли топилган гуноҳ-чи? Бу ҳақда ўйлаймизми? Биз исроф масаласига, аниқроқ айтсам, гуноҳига