Иқтисодиёт қандай тузилган. Ха-Джун Чанг. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ха-Джун Чанг
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-8028-1-0
Скачать книгу
мумкин.

      Адам Смит давридаги кичик фирмалардан фарқли ўлароқ, монополистик ёки олигополистик компаниялар иқтисодчилар бозор ҳокимияти деб атаган нарсадан фойдаланиб, бозорнинг якуний натижасига таъсир ўтказишга қодирдирлар. Монополист компания ўз маҳсулотининг нархини максимал фойда келтирадиган даражада ошириш учун ишлаб чиқаришни атайлаб чеклайди (бу жараённинг техник тафсилотлари 11-бобда тушунтирилган). Олигополистик компаниялар ўз бозорларини монополистик компаниялар каби бошқаришга қодир эмаслар, лекин улар мижозларни бир-биридан узоқлаштириш учун нархларни пасайтирмасдан ўз даромадларини ошириш учун атайлаб тил бириктиришлари мумкин – бу картел деб аталади. Бундай ҳолат бугунги кунда аксарият мамлакатларни монополияларни парчалаш (масалан, АҚШ ҳукумати АТ&Т телефон компаниясини ёпиб қўйган) ва олигополистик компаниялар ўзаро тил бириктиришни тақиқлаш йўли билан рақобат тўғрисидаги қонунларни (баъзан монополияга қарши қонунлар деб аталади) қабул қилишга олиб келди.

      Монопсония ва олигопсония компаниялари бир неча ўн йиллар олдин назарий камдан кам учрайдиган ҳолат ҳисобланган. Бугунги кунда уларнинг айримлари иқтисодиётимизни шакллантиришда монополист ва олигопол компаниялардан ҳам муҳимроқдир. Walmart, Amazon, Tesco ва Carrefour каби компаниялар маълум маҳсулотларнинг бир нечта харидорларидан бири сифатида (баъзан глобал миқёсда) ўзларининг ноёб мавқеидан фойдаланган ҳолда, ким ва қанча фойда олади ва одамлар нимани сотиб олади, айнан нима, қаерда ишлаб чиқарилишига катта, баъзан эса ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.

      Пул (молиявий тизим) ҳам ўзгарган

      Энди биз ҳар бир мамлакатда фақат битта банк, (масалан, АҚШдаги Федерал захира тизими ёки Япония банки каби) яъни марказий банк банкнот ва тангалар муомалага чиқаришини, қабул қиламиз. Адам Смитнинг Европасида кўпчилик банклар (ҳатто баъзи йирик савдогарлар) ўз валюталарини босиб чиқаришган.

      Сўзнинг замонавий маъносида, бу банкноталар эмас эди. Ҳар бир қоғоз маълум бир шахс учун мўлжалланиб чиқарилган, ўзига хос қийматга эга ва шахс томонидан имзоланган. Фақат 1759-йилга келиб, Англия банки белгиланган номиналдаги ўн фунтлик банкнотларни чиқаришни бошлади, (беш фунтлик банкноталар фақат 1793-йилда, Адам Смит вафотидан уч йил ўтгач пайдо бўлган). Ва, аллақачон, 1853-йилда тўлиқ босилган банкноталар олувчининг исми ва кассирнинг имзосисиз чиқарилган. Аммо бундай қоғозлар ҳам хозирдагидек банкнотлар эмас эди, чунки уларнинг қиймати тўғридан-тўғри эмитент банк эгалик қилган қимматбаҳо металлар, олтин ёки кумушнинг қийматига боғлиқ эди. Бу олтин (кумуш ва бошқалар) стандарти эди.

      Олтин (кумуш) стандарти – бу марказий банк томонидан чиқарилган банкноталар маълум миқдорда олтин (ёки кумуш) га эркин алмаштирилиши мумкин бўлган пул тизими. Бу марказий банк муомалага чиқарилган валютанинг қийматига тенг қимматбаҳо металлар захирасига эга бўлиши шарт дегани эмас эди, шунга қарамай, қоғоз пулларнинг олтинга конвертация қилиниши банкларни жуда катта миқдорда