1985. Энтони Бёрджесс. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Энтони Бёрджесс
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7390-0-0
Скачать книгу
бўлмаган инсоний кечинма ва туйғу зўрға топилса керак. Ингсоц файласуфлари айтадилар: биз инсон ҳаёти – бу қисман қарама-қарши жонглёрлик масаласи эканлигини тан оламиз. Биз инсон ҳаётига янги мазмун – ягона организм каби ҳаракатланувчи жамоавийликни олиб кирмоқчимиз. Фикрлар бирлигига қарама-қаршиликларни бартараф этишнинг онгли услубларини чиниқтириш орқали етишиш мумкин (то “чиниқтириш” сўзига етгунча сизда ҳам қўшфикрлилик жараёни яшин тезлигида юз берганлигини сездингизми? Контекстдаги чалғитиш туфайли сиз қалбакилаштирилган чек ёки пулга ўхшаш маънони қабул қилишга шай эдингиз, аммо кейинчалик сиз асл маънога – металл буюмлар тайёрловчи темирчининг ҳалоллигига йўғрилган маънога қайтдингиз). Феноменлар бизни назорат қилишига йўл қўймаймиз, аксинча, уларни ўзимиз назоратда тутамиз. Ўтмиш ва келажак ўртасида мутлақ мувозанат ҳосил бўлсин. Ўтмиш нима, бу бугуннинг ёрқин ҳақиқатига таъсир этувчи тушунуксиз ва ҳаракатсиз, бетартиб воқеа-ҳодисаларнинг йиғиндисими? Бу ерда асосий масала кимнинг кимга хўжайинлигида.

      Қўшфикрлилик – нафақат онгни бошқаришнинг жиддий усули, балки ғамгин ҳазил ҳам. Биз барчамиз сингари Оруэллнинг ҳам сиёсатчилар ишлатган ёлғонлардан кўнгли айнийди. Аммо мазкур ёлғон ортида ҳақиқий орсизлик ва оммага нисбатан нафрат яширинганлигини идрок этади. Сиёсатчи бутунлигича ўз партиясига содиқ ва ёмонни яхши қилиб кўрсатиш учун барча воситаларни ишга солишга мажбур. У алдашни истамаса ҳам, шунга мажбур. У очиқ ёлғондан пардали сўзлар ва ибораларни қўллаш, жимжимадор ва тушунарсиз жумлалар қўллаш орқали қочишга уринади. Биргина гуноҳ бор – фош бўлиш. Одамлар ишсизлик ва қиммат нархлардан шикоят қилсалар, улар дейдиларки: “Бу ёрқин келажак олдидаги қийинчилик”. Сэр Гарольд Уилсондан Буюк Британия бош вазири лавозимида ишлаган кезларида социалистлар бошқарувидаги иқтисодий прогресс ҳақида сўрашган эди. У эса “Иштиёқнинг аниқ ўлчови йўқ”, деб жавоб берганди. Пентагон беиғво зарба маъносини англатувчи “муқаррар қасос” сингари жумлаларни ишга солишга мойил. Коммунистлар томонидан ишлатилган “Демократия” атамаси уларнинг тилида демократлар назарда тутган асл маънога зиддир. Оруэлл сиёсатчилар нутқида тизимлилик йўқлигини, мантиқсизликни ва тадрижийлик етишмаслигини пичинг аралаш фош этади. Юзаки ва ҳаваскор мужмаллик билан таққослаганда, аксарият вазирлар қўшфикрлиликни олижаноблик билан тасарруф этадилар.

      Шундай тасаввур уйғонади: гўё ингсоц шу қадар ўз кучига ишонадики, бемалол ўйинга ғирром аралаштира олади. У сўзлашувдаги пардали жимжимадорликни ёқтирмайди ва ҳам ёзма, ҳам оғзаки нутқда ниҳоятда аниқликни талаб қилади. Бунинг учун у янги тил деб аталувчи мутлақо янги тил турини яратган. Янги тил учун грамматик аниқлик, синтаксис ва луғат бойлигининг жўнлиги, кераксиз, фикрларни чалкаштирувчи синонимлардан холилик характерлидир. Кучли феъллар йўқолди ва феълнинг ҳар қандай формаси ягона қўшимчага эга эди. Сифатларнинг қиёсий даражаси аниқ принципга асосланган эди: “тўғри, тўғрироқ,