Эссенциализм. Грег МакКеон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Грег МакКеон
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7085-1-8
Скачать книгу
кетар эканман, у: "Агар Америкада қолишга қарор қилсангиз, келинг ва бизнинг маслаҳат қўмитамизга қўшилинг", дея йўл-йўлакай эслатиб ўтди.

      Бу унинг махсус таклифи эмасди. У менинг танлашим учун қилган тахмини эди: "Агар қолишга қарор қилсангиз…" У буни ҳақиқий танлов деб билди. Бу эса мени фикр юритишга ундади.

      Мен унинг хонасидан чиқдим ва лифтда қабулхонага тушдим. Стол устидан бир варақ қоғозни олдим, қабулхонада ўтириб "Агар ҳозир сен ҳаётингда ниманидир қиладиган бўлсанг, нима қилардинг?" саволига жавоб беришга ҳаракат қилдим.

      Натижа эса ҳуқуқшунослик мактаби қайд этилмаган, ҳалигина эслаб ўтилган қоғоз парчаси эди.

      Шу пайтгача мен ҳуқуқшуносликда ўқишни танламаслигим кераклигини мантиқан билар эдим. Аммо ўйлаб қаралса, бу ҳеч қачон танлов ҳам бўлмаган. Ўша онда тушуниб етдимки, танлаш учун кучимни қурбон қилаётганимда ёмон танловни бажарганман. "Ҳуқуқшунослик мактаби эмас"ни ташлашни рад қилиш орқали мен ҳуқуқшунослик мактабини танладим. Аслида онгли равишда у ерда бўлишни хоҳлаганим учун эмас, балки аввалдан бу маълум эди. Мен ўйлайманки, танлаш қобилиятимиздан воз кечган сониямиздаёқ биз учун танловни ўзгалар ҳал қилади.

      Бир неча ҳафтадан сўнг расман ҳуқуқшунослик мактабини тарк этдим. Англиядан Америкага ёзувчи ва мураббий бўлиш йўлига кириш учун кетдим. Сиз шу танлов натижасини ўқиб ўтирибсиз.

      Мен ҳаёт траекториямдаги барча алоҳида таъсирларнинг танловларга нисбатан фикримни ўзгартирганлигини қадрлайман. Биз одатда танловни нарса деб ўйлаймиз. Афсуски, танлов нарса эмас. Бизнинг имкониятларимиз, балким, нарсалардир, аммо танлов бу ҳаракат. Бу бизда бор нарса эмас, аммо биз қилишимиз керак бўлган нарсалардир. Бу тажриба менга ўзимизда бор бўлган имкониятларни назорат қилолмаган пайтда ҳар доим улар орасидан танлаш устидан назоратимиз борлиги ҳақидаги ҳақиқатни ойдинлаштирди.

      Сиз ҳеч қачон ўзингизда ҳақиқатдан ҳам танлаш имконингиз бўлмаганлигига ишониш туфайли ўзингизни чегараланиб қолгандек ҳис қилганмисиз? Бир вақтнинг ўзида иккита қарама-қарши ишончлар – "Қила олмайман" ва "Қилшим керак" – туфайли асабийликни ҳис қилганмисиз? Кимдир кўрсатган йўлга кўр-кўрона равишда эргашишга ўзингиз розилик берган пайтда танлов кучингизни оз-оздан бой берганмисиз?

      Шундай бўлса, сиз ёлғиз эмассиз.

      Танлаш учун танловнинг енгилмас кучи

      Кўпдан бери танловларимизнинг (имкониятларимизнинг) ташқи жиҳатларини ҳаддан ортиқ таъкидлаймиз-у, уларнинг (ҳаракатларимизнинг) ички жиҳатларини эса эсламаймиз ҳам. Бу семантикадан ҳам кўпроқ. Ўйлаб кўринг, имкониятлар (нарсалар) йўқолиши мумкин, аммо айни пайтда бизнинг танловни амалга оширадиган асосий қобилиятимиз, иродамиз эмас.

      Танлов қобилияти йўқолиши ёки тарк этилиши мумкин эмас.

      Фақат унутилиши мумкин

Қандай қилиб биз танлаш қобилиятини унутамиз?

      "Қандай ва нима сабабдан биз танлаш қобилиятини унутамиз?" – деган муҳим саволга Мартин Селигмен ва Стив Маер немис овчаркаси устида