Яшил кеча. Рашод Нури Гунтекин. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Рашод Нури Гунтекин
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-652-6
Скачать книгу
сас келди. Ёш муаллим сесканиб бошини кўтарди. Бир пайтлар у ерда испарталик18 бир хаста чўмиз бўларди. Оч ҳолига қарамай, ҳадеб дарс қила берганидан сил касалига чалиниб қолганди. Лекин у шундай бўлса-да, эски бир каравотнинг устида ётган кўйи, касалининг дам-бадам тутиб турган хуружига бардош бериб, дарс қилишда давом этарди.

      Шоҳин домладан бошқа бирор кимса бу бечоранинг ёнига келмасди. Ёш софта ўлгунига қадар унга ёрдам қилган эди.

      Фақат аксига олиб унинг ҳам фақир бир кезлари эди. Ўлишидан уч кун бурун, Шоҳин ундан истайдиган бирор нарсанг борми, деб сўраганди. Шунда суяклари чиқиб қетган хаста, қонсиз юзида порлаб турган кўзлари-ла унга ёлвориб:

      – Қаймоқли ширин нон бўлса, – деди.

      Шоҳин домланинг киссасида ора-сира уч-беш қуруш бўлиб турарди. Аммо ўша қолган-қутган йигирма порасига қотиб қолган тешик кулча олиб, қуруқ ўзини еб олганди.

      Орадан уч кун ўтгандан кейин мадрасада софтанинг жанозаси ўқилганда, Шоҳин афанди ўзини тутолмасдан йиғлай бошлаганди.

      Унинг бўйободлик19 бир Халил исмли дарсга бирга қатнайдиган ошнаси бор эди. Ўзи жим юрадиган, озода кийинадиган, лекин жуда содда бир одам эди.

      – Нега йиғлайсан? Оллоҳнинг буюргани… Сенинг ҳам, менинг ҳам эртами, индинми борадиган еримиз ўша… Ишқилиб Оллоҳ имонимизни саломат қилсин, – дея унга тасалли бермоқчи бўлганди.

      Шунда Шоҳин афанди:

      – Ўлиб кетганига йиғлайман. Бечора одам, охирги нафасида бир ширин нон ейишни истаган эди. Олиб едира олмадим. Юрагимнинг эзилаётгани шу боисдан, – деганди.

      Халил домла гапнинг мазмунига тушуниб етгач, бир оз вақт жим турганидан кейин ҳакимона бир оҳангда шундай жавоб берганди:

      – Сен унга эмас, менга, ўзингга ачингин. У ҳозир ширинликларнинг асил ерига кетди. Ширинликларнинг макони жаннатда бўлмай, қаерда бўлсин? – деганди. Шундан кейин у ёқимсиз, оҳангсиз товуши билан вазмин-вазмин унга жаннатни тасвирловчи ушбу илоҳий сатрларни ўқиганди:

      «Жаннат боғчасинда уч дарё оқар,

      Бири ёғ, бири қаймоқ, бири шакар,

      Ўтирар Муҳаммад, кўшкидан боқар».

      Шоҳин афанди бу хаста софтага доир яна бир воқеани хотирлади. Сўнгги ҳафталарда бечоранинг аҳволи янада оғирлашиб қолганди. Иккида бир нафаси қисар, кўзлари шокосасидан чиқиб кетгудай бўлар, кўйлагининг тугмаларини узиб ташлаб:

      – Қутқаринглар, ўлаётирман, – дея бақирарди.

      Бир кун яна шундай бир танглик рўй берганда Халил домла тоифасидан бўлган амасёлик20 бир софтанинг ёқасига ёпишиб, ўлаётирман, деб бақира берди.

      Софта ёқасини унинг қўлидан чиқаришга ҳаракат қиларкан:

      – Нима қилай, ўлим Оллоҳнинг амри… Илло, шу менинг ёқамни қўйиб юборсанг… Бўғзимни қисганинг ҳеч нарса эмас, кўйлагимни йиртиб юборасан, қўйвор, – деди жонҳолатда.

      Бу хотира Шоҳин афандини ҳам кулдирди, ҳам йиғлатди.

      Уч ойлар21 келиши билан софталар хуржунларини


<p>18</p>

Испарта – Марказий Онадўлидаги вилоят. Вилоятнинг пойтахт шаҳари ҳам шу ном билан аталади.

<p>19</p>

Бўйобод – Туркиянинг Синоп вилоятидаги шаҳар.

<p>20</p>

Амасё – Марказий Онадўли ғарбидаги вилоят шаҳарларидан бири.

<p>21</p>

Уч ойлар – Ой календаридаги муқаддас ойлар (ражаб, шаъбон, рамазон).