Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Иброҳим Ғафуров
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-988-6
Скачать книгу
Унинг бу қирғоғидан наригисига ўтиш қийин. Унда теранлик ҳали йўқ. Назаримда, яхши бир руҳ билан ёзилган Шафоат Раҳматуллаевнинг шеъри шунақа сертош сой каби шалдирайди. Ёш шоир шеърининг шу оҳангига берилиб кетиб, сўзларни яхши эшитмайди, шеър эса осуда, тиниқ оҳангларни суяди.

      Шафоатда шеър туйғуси бор. У шу туйғуни камолга етказиш устида кўпроқ ишлаши, шеър устида жиддий ўтириши керакка ўхшайди. Айтилмаган, айтишга зўр эҳтиёж туғилган гап одамнинг томирини оғритиб туради, дейдилар. Шоир одам халқ билан гаплашадиган, халқнинг орзу-армонларини куйлайдиган, халқнинг юрагига олижаноб туйғулари билан мурожаат қиладиган одам. Шунинг учун шеърда ҳаммага маълум гапларни гапириш, шеърсиз ҳам яхши тушунарли нарсаларни қофияга солиб ўтиришнинг бекорчиликдан фарқи йўқ. Кўпгина ёшларнинг шеърлари силлиққина ёзилган бўлади, улар ҳақида нима дейишни билмай одам қийналади. Уларнинг кўпчилигида баъзан мазмунни ҳаяжон, баъзан ҳаяжон ўрнини қуруқ фикр босиб кетган бўлади. Уларда кўпинча илгаридан айтиб келинаётган гаплар такрорланади. Сийқа, юзаки фикрларга берилиб кетиш ҳоллари учрайди.

      Бошқа бир ёшларда эса бунинг аксича янги фикр айтишга уриниб, фикрни тўла чиқара олмаслик, тагдор гап айтаман деб бемаъниликка юз тутиш ҳоллари сезилади.

      «Қизнинг худди кўкраги каби,

      Туртиб чиқди новдадан куртак.

      Сўнгра катта баргга айланди,

      .... Энди унга бардош ҳам керак…»

      Жўшқиннинг бу тўртлиги шунақа тагдор гаплардан. Шеър бунақа гаплардан юқорироқ тургани яхши эмасми? Ёки Норбой Рўзиевнинг «Гўзал қизда» деб аталган шеъридан қуйидагича парчага қулоқ солайлик:

      «Ҳидлашсак гули нозбуй танноз

      ила ул тутиб,

      Сайр айласак боғда ўртада

      шифон бўлса.

      Васлига кониб ёрнинг сайридан

      сероб бўлиб,

      Шилдираб оққан суви Норбойга

      ашён бўлса».

      (Шеърнинг имлоси қўлёзмадагидек қолдирилади – И.Ғ).

      Бу шеърдан эротик мазмун қидирилмаган чоғда ҳам, унинг суюққина ҳаволарда ёзилганлиги кўриниб турибди.

      Шеър – бу юксак хаёл, катта бир дарднинг самараси бўлмаган чоғларда у мана шундай ширасиз, чучмал, ҳаётнинг илғор ғояларидан йироқ бир эрмак маҳсулига айланади. Бу шеър эмас, унинг ўлимидир.

      Ҳаваскорлик яхши. Унда баланд аланга бўлса ундан ҳам яхши. Чунки ҳар қандай халқ шеъриятининг нурафшон водийлари мана шу алангалардан ёруғ бўлади.

      ШЕЪР УСТОДИДАН БАҲРАЛАР

1. Чаманларнинг ўғли

      Ғафур Ғулом коинотни тасаввур қила оларди. Академик шоир асарларининг қатор жилдлари чиқаётган кунларда бу тасаввур уфқи нақадар кенг бўлганлиги янада равшанроқ билинмоқда. II жилдга Ғафур Ғулом шоир ва инсон сифатида балоғат пиллапоясининг энг юксак поясига кўтарилган даврида яратган асарлари киритилган. Бу давр унинг ижодида академиклик даври; бу давр ўзбек совет адабиёти тарихида шоир бошлаб берган юксак мартабалар лауреатлик даври; яна бу давр ҳар янги йилнинг бошини бир ҳайратга солувчи шеър билан бошлаб, ҳеч истисносиз, яна даражасига кўра шундай, балки ундан ҳам ҳайратланарлироқ