Изхор. Xurshid Do`stmuhammad. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Xurshid Do`stmuhammad
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-794-3
Скачать книгу
кўрмаган қадрдонингизга туйқусдан дуч келсангиз, беҳад қувонасиз. Дилдан дардлашсангиз кўнглингиз яйрайди. Анчадан бери ўқишни орзулаган асар топсангиз ҳам шундай… Асар оҳанрабодай тортса, мудроқ туйғуларингиз, ўй-кечинмаларингизни уйғотса, бирдан мувозанатдан чиқасиз. Сўнг нималарга «бойиганингиз»ни бир-бир тафтиш қилиб, сабабларини ойдинлаштирасиз.

      «Қичқириқ»ни ҳам эски қадрдонимдек танидим.

      Ўқиш давомида Фаридиддин Аттор айтган бир ривоят ёдимда тикланди.

      …Иброҳим Адҳам подшоҳ эди. Салтанат билан овга чиқди. Қурдан бир кийикни қочирди. Подшоҳлик шаънига оғир олди. Изидан от солди. Қувди, қувди, қуваверди… Оти оёқдан қолди, ўзи ҳолдан тойди, кийик ҳам чарчади… Лекин «ов» нафси жўшгандан жўшди. Бир пайт кийик тўхтади. Иброҳим Адҳам отишга чоғланди. Шунда кийик тилга кирди:

      – Эй Иброҳим, Худо сени, мени ўлдириш учун яратганми? Ўлдирдинг ҳам дейлик, шу билан очофат нафсинг тўядими?

      Иброҳим Адҳамни сир босди. Қўлидан яроғи тушди. Шоҳона либосини чўпон жандасига алмаштирди…

      Хом сут эмган бандани мол-дунё, мансаб, яна сон-саноқсиз «кийик»лар ҳирси ҳоритиб, «султон» бўлиб келганини унуттириб, умрини селдек «оқим»да ювиб юборади…

      «Қичқириқ»даги Султонни «сариқ кўйлакли келинчак»нинг жилваси оҳанрабодек тортди. Озитқидек авради, оқимда оқизди, оқим измига солди. «Сариқ кўйлакли…»нинг сеҳру жодуси улуғ экан. Ахир у сонда йўқ «Мавла», «Маво»ни беш кунда «Мавлон», «Мавлонбек»ка айлантирганди. Ҳатто Султон «Мавлон», «Мавлонбек», дея исмини тўлиқ айтиб мурожаат қилишга ўзини, тилини кўниктираётган эди…» Келинчак Мавлонни ташлаб кетди… Савдойи алпозда қолдирди…

      «Қичқириқ» рамзий тафаккур тизимида «айтилган» – тимсол асар чиқди. Бу хил асарлар мағзи тимсолий қатламга ўтилсагина сирини очади.

      Одатда тимсолли асарларда битта, баъзан икки-учта таянч рамзлар бўлади. Қиёс учун халқ қўшиқларидаги таянч рамзлар (уларни ўзак рамз дейиш ўринли. Худди тилдаги ўзак сўз каби) келтириб ўтиш мумкин. Масалан, қўшиқда тол – йигит, ғоз – яхши хабар, рўмол – оила ўзак маъноларига эга. Муайян матн таркибида ўзак рамз у ёки бу даражада маъно кўламини кенгайтиради, турланади. Муҳими, ўзак рамз матндаги бошқа сўзларга ҳам тимсолий мазмун юклайди.

      «Қичқириқ»да учта ўзак рамз (рамзий образ) бор. Булар: 1. Қичқириқ (анҳор). 2. Йигит (Султон). 3. Сариқ кўйлакли келинчак (Озитқи).

      Бу рамзлар маъноси асардаги барча тасвир, детал, сўз ва диалогларга тимсолий маъно бера олган.

      Ушбу ўзак рамзларнинг ҳар бири хусусида бафуржа айтиш мумкин. Бизнинг мақсадимиз бўлак, диққатни тортиш, холос. Бу ўринда Султон ва уни оқизган «Қичқириқ» оқимига хийла эътибор қаратамиз.

      Султонни ултонга айлантирган оқимнинг кучу қудрати беқиёс. Оқим чангалига тушганни қўймайди. Оқимлар ҳаддини олган уста ғаввос ҳам «Қичқириқ»дан ҳайиқади.

      Султон оқимда оқмаганида эди, Башорат қилинганидек «султон» бўларди.

      Оқим ўз оти билан оқим.

      Оқим олқиндига айлантиради.

      Юки бор нимарса,