Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Комил Ойдинович Синдаров
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-884-1
Скачать книгу
қўлимиздан келганича ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламиз, – деди терговчи қўли кўксида, – ип қанча узун бўлмасин, учи топилар, дейишади-ку.

      – Яшанг Санжарбек, сиз ҳақингизда кўп ва хўп гапларни эшитганман, қанчадан-қанча оғир жиноятларни фош этгансиз, бунисини ҳам тез фурсатда очиб ташлайсиз, деган умиддаман. Ҳаммамиз хизматингизда бўламиз, – деди прокурор ички телефон гўшагини кўтариб. – Хуршиджон, меҳмонлар етиб келишди, анави ишни олиб кирасизми? – деди.

      Зум ўтмай ўттиз беш ёшлардаги, тўладан келган, қораширғай йигит бир қучоқ қоғозларни кўтариб, кириб келди.

      – Санжарбек, бу йигит тергов бўлими бошлиғи Хуршид Азизович, ҳар қандай масалада шу кишига мурожаат қилаверасиз. Гуруҳга энг ғайратли терговчи ва изқуварларни жалб қиламиз… Хуршиджон, – деди прокурор ходимига қарата, – Республикамизнинг кўзга кўринган «важняг»и2 Санжарбек Раҳмоновни танийсиз, бизга ёрдамга келди. Ишлаши ва яшаши учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни муҳайё қиласиз. Муаммо бўлса, шахсан менга қўнғироқ қилишингиз мумкин, тушунарлими?

      – Тушунарли, Дилмурод Кабирович, ҳеч қанақа муаммо чиқмайди, биргаликда ишни ташкил қиламиз, – бўлим бошлиғи ҳарбийларга хос қатъият билан жавоб қилди.

      – Санжарбек, унда сизларга омад, – прокурор ўрнидан қўзғалди, – эшигим сиз учун ҳамиша очиқ, хабарлашиб турамиз, тортинманг!

      Йигитлар прокурор қабулхонасидан чиқиб, Хуршид Азизовичнинг хонасига киришди.

      – Санжар ака, танишинг, шаҳар прокуратураси катта терговчиси Худойберди Лапасов, – деди Хуршид хонада кутиб турган ўрта бўйли, ёши ўттизлар атрофидаги чаққонгина йигитни кўрсатиб. – Терговни бошидан бошлаб олиб борган ҳам, гумонланувчи Худоёр Азимовга айб эълон қилиб, қамоққа олган ҳам, сал ўтмай унинг айбдорлигига шубҳа билан қараб, бошқа тахминларни илгари сурган ҳам, шаҳар прокурорининг қистовига қарамасдан қайсарлик қилиб, ишни судга оширмасдан пайсалга солган ҳам, айни пайтда нима қиларини билмай, икки оёғини бир этикка тиқиб, чорасиз ўтирган ҳам, хуллас, барчамизни ташвишга солган жаноб шу киши бўладилар.

      – Санжарбек Раҳмонов, – меҳмон бўлим бошлиғининг ярми ҳазил, ярми чин гапларидан ҳижолат бўлиб турган терговчига қўл тутди, – танишганимдан хурсандман, эътиборингиз учун, – у Хуршидга юзланди: – шунақа қайсар йигитлар менга ёқади. Саркашлик терговчи учун қусур эмас, энг муҳим сифат ҳисобланади. Агар Худайбердида шу фазилат бўлмаганда терговчи раҳбариятнинг райига қараб, иши юмалоқ ёстиқ қилиб, судга оширган, бир бечора адолатсизлик қурбонига айланган бўларди.

      – Худди шундай, – маъқуллади бўлим бошлиғи кулимсираб, – қайсарлиги-ку яхши, бироқ ишни охиригача олиб боролмасдан ўрта йўлда аммамнинг бузоғидай шумшайиб ўтиргани ёмон-да!

      – Фикрингизга қўшилмайман, – ёш ҳамкасбини қўллаб-қувватлаш мақсадида «пайров»ни давом эттирди меҳмон, – биринчидан, Худойберди аммангизнинг бузоғидай сўллайиб ўтиргани йўқ, ўлжасига ташланган қоплондай кўзи чақнаб турибди. Иккинчидан, терговчи ҳали ёш, маҳорат эса аста-секинлик


<p>2</p>

Алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчи.