Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Комил Ойдинович Синдаров
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-884-1
Скачать книгу
олдиндан сезган… Қаранг-ки, ҳамма ўйлаганлари оғишмай амалга ошиб турибди. Ҳаммасини – ипидан игнасигача олдиндан кўра билган. Вой муғомбир-эй! Ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига кирмайдиган режа тузганини қаранг! Ўзидан айбни соқит қилгани етмагандай, қотилликни бошқа бировга тўнкамоқчи бўлганини айтмайсизми?! Уни қўйиб юборгач, қотилни излаб, тополмасдан сарсон-саргардон бўлишимизни ҳам олдиндан билган. Қойил! Шунча ишни хамирдан қил суғиргандай пухта уддалаб, ҳеч вақо кўрмагандай мулойимхунук ўтиришини қаранг!»

      – Зебинисо Суюновани шифохонага кўришга қачон боргандингиз? – терговчи шуурида чарх ураётган хаёллар таъсирида гап оҳангини кескинлаштирди.

      – Борганим йўқ, неча марта айтиш мумкин, – айбдорнинг қовоғи уюлди, – заҳарни ҳам мен берганим йўқ, адашяпсизлар!

      – Сизни шифохонага келганингизни кўрганлар бор, – Жўрабой ёлғондан яхшилик йўлида фойдаланмоқчи бўлди.

      – Ким кўрибди? Чақиринг, юзлаштиринг! – қандайдир ишонч билан гапирди Худоёр.

      – Демак, Зебинисо холани кўришга шифохонага бормагансиз, – овоз тонини сал пасайтирди гуруҳ раҳбари, – балки бирортаси орқали холага бозорлик юборгандирсиз?

      – Нега бозорлик юборарканман? – айбланувчининг хуноби чиқди. – Ортиб-тошиб ётган давлатим борми? Қайси пулимга бозорлик қиламан? Аравакашликда топганим зўрға қора қозонни қайнатиб турган бўлса!

      – Майли, сизнингча, қотил ким? – гуруҳ раҳбари бефойда мунозарага чек қўймоқчи бўлди. – Икки қарияни ўлдириш кимга керак бўлган, деб ўйлайсиз?

      – Илёс чол дўхтир бўлиб ишлаган, бирортасини нотўғри даволагандир ёки кимгадир зулм ўтказиб, жонига теккандир. Аммо бир умр мактабда дарс берган тилла кампирнинг жонига қасд қилиш кимга керак бўлганига ақлим етмайди. Менимча, хола чолининг касрига қолди-ёв. Қитмир кишининг душмани бисёр бўлади. Тоза жонидан ўтказган бўлса, бутун оиласидан интиқом олишга қасд қилгандир.

      – Сиз қўшни сифатида бобонинг бирортаси билан жанжаллашиб юрганини кўрганмисиз?

      – Йўқ, бунақасини кўрмаганман. Лекин бир марта ишдан келсам, бобонинг ҳовлида ким биландир баланд товушда тиллашиб турганини эшитгандим. Овқатланишга уйга кириб кетганим боис, гап нима ҳақида эканлигини англолмай қолгандим…

      – Бу воқеа қачон бўлганди?

      – Қотиллик содир этилишидан тахминан бир ойлар олдин… аниқ санаси ёдимда йўқ.

      – Эркак кишимиди?

      – Ҳа, эркак киши эди.

      – Раҳмат, бугунча етар, – гуруҳ раҳбари ўрнидан қўзғалди.

      – Ака, мен нима қилай? – Худоёр хавотир билан терговчига тикилди. – Шундоқ ётавераманми? Айбим нима?

      – Ҳозирча ҳаммаси ўз ўрнида қолади, сабр қилишингизга тўғри келади – деди гуруҳ раҳбари қатъият билан. – Айбингиз масаласига келсак, изқуварлар тили билан айтганда сиз кераксиз пайтда, лозим бўлмаган жойда пайдо бўлгансиз!

      – Руслар айтмочқи, оказались в ненужное время в ненужном месте, демоқчисиз-да! – Худоёрнинг кўзларида