Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Лариса Буракова
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-186-3
Скачать книгу
департаменти, Нефт қувурларини муҳофаза қилиш департаменти ва Чегара департаментини ўзига қўшиб олди. Бирлашиш натижасида ходимларнинг умумий сони 75 минг нафардан 27 минг нафаргача қисқарди (булардан 4 минг нафари – чегара хизмати), вазирлик ходимининг ўртача ойлик иш ҳақи эса 2003 йилда 56 долларни ташкил этган бўлса, 2007 йилда 443 долларгача ошди.

      Айни дамда Грузияда мамлакат ичидаги хавфсизлик учун ўзининг самарали эканини доимо исботлаб келаётган фақат бир орган жавобгардир. Масалан, қонундаги ўғрилар устидан ғалабага деярли эришиб бўлинди. Қонундаги ўғрилар собиқ СССРнинг ҳеч бир республикасида Грузиядаги каби шуҳрат қозонмаганди. Қонундаги ўғрилар ҳам, худди коррупция сингари, ўтмишдаги Грузиянинг деярли ташриф қоғози ҳисобланарди. Худди коррупция билан бўлгани каби, “Авгий отхоналари” (қонундаги ўғрилар – таҳририят изоҳи) ҳам қачондир тозалаб ташланиши мумкинлигига ҳеч ким ишонмасди.

      Саакашвилининг ташаббуси билан 2004 йил, 24 июнда парламент томонидан жаҳон юридик тажрибасида ғаройиб бўлган “Уюшган жиноятчилик ва рэкет ҳақида” деган қонун қабул қилинди. Ушбу қонунга “қонундаги ўғри”, “ўғрилар олами”, “орани очиқ қилиш” каби терминлар расман киритилди. Бу қонунга кўра “ўғрилар олами аъзоси” амалга оширилган бирор аниқ жиноят учун эмас, балки бу каби уюшманинг аъзоси эканлиги учун ҳам қамоққа олиниши ва судланиши мумкин эди. Агарда қонундаги ўғри статусини ўзи тасдиқласа, у жавобгарликка тортилиши, агарда рад қилса, ўғрилар олами қонунларига кўра, ўз “ҳамкасблари” томонидан янада қаттиққўл жазоланиши мумкин.

      Бу қонун эркин йиғинлар тушунчасига мос келмайди, дея танқидга учраганини эшитишимга тўғри келган. Лекин бу ерда гап бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қиладиган уюшма ҳақида кетмоқда. Ихтиёрий давлатда худди шу сингари асосга кўра миллатчилар ёки секта уюшмаларига қар ши курашилади ва бу каби йиғилишлар эркинлиги чекланади.

      Қонундаги ўғри (ҳаттоки бирор жиноят содир этмаган тақдирда ҳам) уч йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилинади ва нафақат унинг ўзига, балки оила-аъзоларига ҳамда унга қандайдир йўл билан алоқадор бўлган кимсаларга тегишли, қонуний эканлиги исботланмаган мол-мулклар ҳам мусодара қилинади. Айтгандек, 2009 йил Марказий банкка қўшиб юборилгунга қадар Молиявий назорат агентлиги жуда таниқли қонундаги ўғрилардан бўлган Захария (Шакро) Калашовнинг аввалги уйида жойлашганди. 2006 йилда мусодара қилинган бу муҳташам бинода 74 та хона бўлиб, Тбилиси шаҳри атрофи ҳисобланадиган ва қурилиш ишлари олиб бориш расман тақиқланган Цкнетидаги қарағайзорда жойлашган.

      Бевосита хавф-хатарни ҳис қилган аксарият грузин жиноий авторитетлари асосан Россияга қочиб қутулди. Қочишга улгурмаганларни шахсан шу тоифа инсонлар учун мўлжалланган махсус қамоқхоналарга тиқдилар ва бу юқумли иллат учун охирги зарба бўлди. Одатий қамоққа қамалса, қонундаги ўғри бу ерда имтиёзга эга бўлар, қолган маҳбуслар эса унинг хизматкорларига айланарди. Улар махсус қамоққа тушганларидан сўнг шароитлари қийинлашган бўлсада, бошқа қамоқхонадаги маҳбусларнинг аҳволи енгиллашди.

      “Илгари