Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Лариса Буракова
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-186-3
Скачать книгу
бизга Тбилиси шаҳар кенгашини бошқариш имконини бериш биздан қутулишнинг энг осон усули бўлиши мумкин, деб ўйладилар. Уларнинг фикрича, шу йўсинда биз ўзимизни ўзимиз синдиришимиз мумкин эди. Бир томондан улар ҳақ эди – маҳаллий кенгашнинг ваколатлари жуда чегараланганди. Яъни кенгаш шаҳарга тегишли шусиз ҳам бечораҳол бюджетнинг 10 фоизинигина назорат қила оладиган пуч идора ҳисобланарди. Лекин натижа шундай бўлиб чиқдики, бошқарувнинг шу каби кичик дастагига эга бўлган ҳолда ҳам баъзи нарсаларни ҳаракатга келтира олдик. Масалан, Тбилисида асфальтли футбол ва баскетбол майдончалари қурдик. Ҳозирги кунга келиб шу каби минглаб сунъий қопламали майдонлар қурилган. У вақтда эса қирқта асфальтли майдонча қурилганди. 1980-йиллар ўрталаридан бошлаб ҳеч ким ҳеч нарса қурмагани учун қурилишлар инсонларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

      Сўнгра жиддий кампания ташкил этдик, ҳар бир қишлоққа бордик, кўплаб қўлларни тутдик ва инсонларни эшитдик, улар билан суҳбатлашдик. Шу каби суҳбатлардан бир ҳафта кейин ўз дастуримизни яратдик. Кунига олти-етти учрашув ташкил этардик, ҳар бир учрашув бир-бир ярим соат давом этарди. Жуда тиғиз ушбу дастур уч ой давом этди. Бизгача бу каби ҳаракатни ҳеч ким, ҳеч қачон амалга оширмаганди.

      Грузия – кичик мамлакат ва жойларда ҳам қўллаб-қувватловчилари бўлган партиялар орасида биз ягона партия бўлиб чиқдик. Бу жараён худди юмалоқланаётган қор сингари катталашиб борди, шунинг учун ҳам парламент сайловларида ғалаба қозонишимиз ўзимиз учун ҳам кутилмаган ҳол бўлмади. 22 Албатта, ҳеч ким ғалабани бизга бериб қўйгиси келмади. Шунинг учун бизга аввал иккинчи, сўнгра учинчи ўринни таклиф этдилар. Сўнгра яна иккинчи ўринга ўтишимизни, биринчи ўрин эса аллақачон эгаллаб бўлинганини тан олишимизни сўрадилар. Аслида, агар бизга ўзимиз эгаллаган биринчи ўринни берганларида, ҳокимиятдагиларда ҳаракатларини давом эттириш учун яна бир ярим йил вақт бўларди. Биз эса парламентда кичик фракцияга эга бўлардик. Лекин Шеварднадзе ўжарлик қилиб туриб олди. У мослаша олмаслик қобилиятини тўлиқ намоён этди. Унинг муносиб тарзда эришган ғалабамизни бермасликдан бошқа бирор прагматик ечим таклиф қила оладиган якдил жамоаси ҳам йўқ эди. Ушбу ҳолат эса ҳаракатларнинг кескинлашувига ва Шеварднадзенинг истеъфосига олиб келди. Шеварднадзени, ташкилотчиликда нўноқ жамоасини яхши билган ҳолда, сценарий айнан шу тарзда кечишини бошиданоқ билгандим. Лекин, шуни айтиб ўтишим керак, бошқа мухолифатчиларнинг ҳеч бири бунга ишонмаганди. Чунки ҳаммада “Шеварднадзега бу амал бир умрга берилган, у биз билмаган яна нималарнидир билади”, деган аҳмоқона фикр бор эди. Менинг эса ишончим комил эди – бу ёғига у ҳеч нарсани билмасди.

      Грузия олти йил ичида нималарга эришганини ҳар сафар эшитганимда (ёки ўзим санаб ўтганимда), доимо фильм суратга олинишида иштирок этаётгандек ҳиссиётларни бошдан кечираман. Лекин энди “декорация”лар эмас, “сценарий” ривожидаги кескин ўзгаришларни кўраман. Грузия собиқ Президенти


<p>22</p>

Грузияда парламент сайловлари 2003 йил 2 ноябрда бўлиб ўтган. Экзит-полларга кўра, Саакашвилининг “Миллий ҳаракат” партияси етакчилик қилган. Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотларига кўра, ўша пайтда амалдаги Президентнинг “Янги Грузия учун” партияси ғалаба қозонган.