Ибтидо. Дэн Браун. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Дэн Браун
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-179-5
Скачать книгу
икки соқчи қуролланган ва ер юзидаги энг яхши тайёргарликдан ўтган қўриқчилар қаторида эди.

      “Улар шу ерда экан, бу ёғига эҳтиёт бўлишим зарур.”

      – Ҳой! – кутилмаганда кимдир унинг ортидан чақирди.

      Авила овоз келган томонга ўгирилди.

      Унинг рўпарасида башанг костюм ва ковбойча шляпа кийиб олган қориндор кимса кулиб турарди.

      – Кийимингизга гап йўқ! – мақтади у Авиланинг ҳарбий коржомасига ниқтаб. – Қаердан олдингиз буни?

      Авила унга тикиларкан, мушти тугилди ва хаёлан деди: “Бир умрлик хизматим ва қурбонликларим эвазига олдим.” Сўнг елка қисганча:

      – No hablo ingles13 – дея жавоб қайтарди ва зинадан кўтарилишда давом этди.

      Учинчи қаватда Авила узун коридорга дуч келди. Девордаги “Ҳожатхона” белгисига эргашиб, йўлак охирига қараб юрди. Манзилига етай деганда музейдаги чироқлар ўчиб‐ёнишни бошлаб, меҳмонларни назокат билан намойишлар залига чорлади.

      Авила бўм‐бўш ҳожатхонага кириб, энг чеккадаги кабинага кирди ва эшикни ичкаридан қулфлади. Ёлғиз қолгач, у қалбида ўзига яхши таниш иблисларнинг уйғонаётганини, уни қайта чоҳга итаришмоқчилигини ҳис қилиб, юрагини ваҳима чулғаб олди.

      “Орадан беш йил ўтди, лекин хотиралар ҳануз таъқиб қилади мени.”

      Жаҳли чиққан Авила миясидаги қўрқувни қувиб чиқаришга уринди ва чўнтагидан тасбеҳни чиқарди. Эҳтиёткорлик билан уни эшикдаги кийим илгичга илиб қўйди. Кўз олдида аста‐секинлик билан тебранаётган тасбеҳ доналари ва хочни кўриб, ўз меҳнатига тасанно ўқиди. Оддий одам Авиланинг бу тасбеҳни ясашдан мақсадини билиб қолса, даҳшатга тушиши турган гап эди. Аммо Регент иложсизликдан қилинган гуноҳлар кечирилишига Авилани ишонтирганди.

      “Агар мақсад муқаддас бўлса, – таъкидлаганди Регент, – Парвардигор барчасини афв этади”. Авиланинг нафақат руҳи, балки танаси ҳам ҳимоя остида эди. У панжасидаги татуировкага қаради.

      Исо Масиҳ номи билан аталган қадимий монограмма – масиҳий сингари унинг татуировкаси ҳам ҳарфлардан иборат рамзий белгини англатарди. Регентнинг кўрсатмасига биноан, бу белгини Авиланинг ўзи уч кун олдин махсус игна ва сиёҳ ёрдамида чизди. Агар мабодо қўлга тушиб қолса, у қўлидаги татуировкани соқчиларга кўрсатиши, шунда бир неча соат ичида қўйиб юборилишини Регент икки карра таъкидлаганди.

      “Бизнинг орамизда ҳукуматдаги олий мартабали шахслар бор”, деганди Регент ўшанда.

      Аллақачон бунинг исботини кўришга улгурган Авила учун татуировка ҳимоя қобиғи вазифасини ўтарди гўё. “Анъаналарни ҳурмат қилувчи зотлар ҳалиям бор экан.” Офицер кун келиб ана шу элита қаторига қўшилишдан умидвор, ҳозирча эса ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр эди.

      Кабинада Авила телефонини олди ва берилган махфий рақамни терди:

      Биринчи гудокдаёқ овоз эшитилди:

      – Sí?

      – Estoy en posisión14, – деди Авила якуний кўрсатмани кутиб.

      – Bien,– жавоб қайтарди


<p>13</p>

Инглизча гаплаша олмайман.

<p>14</p>

Айтилган жойдаман.