Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен Кови. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Стивен Кови
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-175-7
Скачать книгу
қилиш ва у билан уйғунликда ҳаёт кечириш янада ноодатийлик, қийинчилик келтириб чиқаради. Натижада биз баъзан вақт ва қувватимизни тежаш, аммо исталган натижани қўлга киритиш илинжида ушбу зарурий босқичларнинг айримларини қисқартириш пайига тушамиз.

      Хўш, ўсиш ва ривожланишимиздаги табиий жараённи тезлаштиришга уринсак, нима бўлади? Ўзингиз айтинг, ўртамиёна теннисчи бўла туриб, бошқаларни қойил қолдириш учун профессионал теннисда ўйнашга қарор қилсангиз, нима бўлади? Профессионал теннисчига қарши майдонга тушиш учун ижобий фикрлашнинг ўзи етарлими?

      Ёки даражангиз ибтидоий бўлса-ю, дўстларингизга мақтаниш мақсадида катта саҳнада концерт беришга отлансангиз, натижангиз қандай бўлади?

      Бу саволларнинг жавоби ўз-ўзидан кўриниб турибди. Ривожланиш жараёнини қисқартириш, беэътибор қолдириш ёки бузиш мумкин эмас. Бу табиатга бутунлай зид бўлиб, фақатгина кўнгилсиз, нохуш натижаларга олиб келади.

      Ўн баллик тизимда қараганда, мен бирор соҳада иккинчи даражада бўлсам ва бешинчи даражага ўтишни истасам, дастлаб учинчи, сўнг тўртинчи даражаларни босиб ўтишим лозим. «Минг километрга чўзилган саёҳат илк қадам билан бошланади» ва бир вақтнинг ўзида фақат битта қадам ташлаш мумкин, холос.

      Ўқитувчингизга савол беришга, билмаслигингизни ошкор этишга уялманг. Акс ҳолда, ҳеч қачон ўрганмайсиз, ўсмайсиз. Сиз узоқ муддат давомида муғамбирлик қилиб, ўзингизни ақлли кўрсатиб юра олмайсиз, охир-оқибат барибир фош бўласиз. Билмасликни тан олиш одатда таълимнинг илк босқичи ҳисобланади. Торо ўргатганидек, «Мавжуд билимимиз асқатганда, ривожланишимиз сабабчиси бўлган билимсизлигимизни эслай оламизми?»

      Бир куни дўстимнинг икки қизи кўзида ёш билан олдимга келиб, дадасининг қўполлиги, гапга тушунмаслиги устидан шикоят қилди. Оқибатидан қўрқиб қизлар отаонасига очиқ гапиришга чўчирди. Бироқ улар отаонасининг меҳр-муҳаббати, тушуниши ва йўл-йўриқларига муҳтож эди.

      Мен қизларнинг отаси билан хабарлашдим ва у бўлаётган ишлардан воқифлигини билдим. Дўстим чиндан ҳам қизиққонлигини тан олди, лекин бу феъл-атвори учун жавоб бериш, ҳиссий ривожланиш даражаси паст эканлигини тан олишни истамади. Ўзини ўзгартириш учун илк қадамни ташлашга унинг ғурури йўл қўймади.

      Турмуш ўртоғимиз, фарзандларимиз, дўстларимиз ёки ҳамкасбларимиз билан самарали алоқа ўрнатиш учун, биз аввало уларни тинглашни ўрганмоғимиз даркор. Бу эса кучли ҳиссий қувватни талаб этади.

      Тинглаш – сабр-тоқат, очиқкўнгиллик, сўзловчини тушуниш истаги каби юксак феъл-атвор фазилатларини қамраб олади. Кўпчилик учун суҳбат вақтида суст ҳиссий эътибор кўрсатиб, юқори даражада маслаҳат бериш анча осон.

      Пианино чалиш ёки теннис ўйнаш давомида қанчалик моҳирлигимиз яққол сезилиб туради: чунки муғамбирлик қилиб, уста ўйинчи сифатида кўринишнинг иложи йўқ. Лекин феъл-атвор ва ҳиссиётлар борасида қай даражада ривожланганимизни бир қарашда аниқлаб бўлмайди. Бегона одам ёки суҳбатдошимиз олдида ўзимизни