Менинг ҳаётим. Генри Форд. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Генри Форд
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-173-3
Скачать книгу
заҳоти ютқазасан”, деган ақида туфайли ўзгаришларни ёқтирмаслик пайдо бўлади. Одамлар ярим ўлик ҳолатларига кўникади… Бунақа одамларни ҳар қадамда учратаман, улар англамайдиларки, кечаги кун ўтмишга айланган, бугунги тонгда кечаги хаёллар билан уйғонмаслик керак. “Ўз йўлимни батамом топиб олдим, етади”, дейдиган одам зудлик билан ўзига боқиб, миясининг бирор қисми ухлаб қолмаганини текширгани маъқул. “Ҳаётда қиладиган ишимни қилиб қўйдим” деб ўйлайдиган кишига яширин хавф таҳдид солади: у тинимсиз ҳаракатланаётган тараққиёт ғилдираги остида қолиб кетади.

      Миллатни олдинга тортадиганлар аслида шиддатли, фавқулодда фикрловчи, четдан қараганда девонароқ кўринадиганлар бўлади, шекилли. Шу билан бирга, одамлар нима деркан, деган исканжага тушиб қолмаслик керак. Аҳли донишларнинг гапи бор: “Халқ нима деркан, деб эмас, Холиқ нима деркан, деб яшаш керак”. Шу йўсинда Ҳенри Форд айтади: “Тан оламан, ижтимоий фикр кучли сиртмоқ. Эҳтимол, кўпчилик учун ижтимоий фикр қўядиган чекловлар керакдир. Жамоатчилик фикри кишини ахлоқан мукаммаллаштирмаса ҳам, ижтимоий жиҳатдан бир қадар жиловлаб туради. Лекин адолат ва тараққиёт йўлида бироз тентак бўлиш ёмон эмас. Қолаверса, тентаклар ўзларининг тентак эмаслигини исботлаш учун ҳам узоқ умр кўради. Ёхуд улар бошлаган иш ўлганларидан сўнг ҳам давом этиб, улар тентак бўлмаганини исботлайди”.

*

      Ҳенри Фордни энг кўп ўйлантирган масала – ҳаётдан, яшашдан маъно‐мақсаддир. Биламизки, унинг бу қизиқиши уни ўз замонасининг машҳур сўфийларидан бўлган Иноят Хон билан учрашувига сабаб бўлган. Бу учрашувбаҳс матнини А.Смит ёзиб олганди. Учрашув “Форд мотор компанияси”нинг Дирборндаги (Мичиган) қароргоҳида 1926 йилнинг февралида бўлиб ўтган. У ҳақда “Detroit News” газетаси ўша йилги 7 февраль сонида хабар берган.

      Шарқ мистицизми даҳоси ва Ғарб материализмининг даҳоси учрашиб, бир соатларча гаплашади. Суҳбат мавзуси ҳаётнинг ибтидоси, Яратувчи, моддий дунё, инсон ҳаёти, қалб синоатлари, абадиятнинг бизгача ва биздан кейинги воқелиги масалалари бўлган эди.

      “Менинг ўйлашимча, ҳар қандай дин эзгуликни туғ диради”, – дейди Форд. Иноят Хон давом эттиради: “Мен ҳам шундай фикрдаман, бироқ, келинг, янада чуқурроқ фикрлайлик, бу нарсалар…” “Автомобиллар… – жилмаяди Форд, – машиналарни ҳаракатга келтирадиган куч ҳам кўзга кўринмайди… Менинг билишимча, инсонни ҳаракатга келтирадиган куч унинг қалбида, руҳиятида, эҳтимол, ундан ҳам нарида яширинган, инсоннинг ичида ва атрофида қандайдир кучлар, онгнинг ва қудратнинг улгилари бор – уларни истасангиз электронлар деб атанг, инсон нимадир эзгу иш қилмоқчи бўлса, ана шу кучлар ёрдам беради. Менинг назаримда, ана шу бўлинмас моҳиятнинг энг кичик зарраси ҳам ақллидай, у инсон руҳиятига кўмак беришга тайёр туради, аммо биз ана шу кўринмас кучни топа оламизми ва уни ўзимизга торта оламизми… Биз жуда шошамиз ва сабрсизлик қиламиз. Бесабрлик билан натижани истаймиз. Биз қалбимиз билан ана шу бизни зор кутаётган куч ила жипслашиш