Хуллас, мен янги қалпоғимни кийиб олиб ўриндиққа чўкдим-да, “Африкадан ташқарида” китобини ўқишга киришдим. Аслида бу китобни аллақачон ўқиб тугатган эдим, аммо унинг баъзи саҳифаларини яна қайта ўқиб чиққим келди. Ҳали уч бет ҳам ўқиб улгурмасимдан ваннахона пардалари орасидан кимнингдир юриб чиқаётгани эшитилди. Бошимни китобдан кўтармасам ҳам унинг кимлигини билардим. У қўшни хонада яшовчи Роберт Экли эди. Бизнинг бўлимда ҳар иккита хона учун ўртада биттадан умумий ваннахона қурилганди. Экли эса кунига камида саксон беш мартадан хонамизга бош суқиб асабга тегарди. Мени ҳисобга олмаганда у ўйинни томоша қилгани бормаган бутун бошли ётоқхонадаги ягона кимса эди. Ўзи у деярли ҳеч ерга бормасди. Экли жуда ғалати йигит эди. Ўн иккинчи синф ўқувчиси бўлса ҳам, Пенсида тўрт йилдан бери ўқиётган бўлса ҳам, уни ҳамма фақат Экли деб чақирарди. Ҳатто хонадоши Ҳерб Гейл ҳам унга Боб ёки ҳеч бўлмаганда Эк деб мурожаат қилганини ҳеч эшитган эмасман. Агар мабодо бир кун келиб уйланса, ўз хотини ҳам уни Экли деб чақирса керак. У тирриқ ва новчагина, букчайиб юрадиган йигитлардан эди. Бўйи тахминан бир метр-у тўқсон беш сантиметр эди. Тишлари чирикка ўхшарди. Шунча пайт ёнма-ён хоналарда қўшни турган бўлсак, унинг бир марта ҳам тишини ювганини кўрмадим. Шунинг учун тишлари кир ва қорайиб кетганди. Мабодо уни ошхонада оғзини нўхат ёки
Автор: | Дж. Д. Сэлинджер |
Издательство: | Asaxiy books |
Серия: | |
Жанр произведения: | |
Год издания: | 0 |
isbn: | 978-9943-23-176-4 |
кейин эса Ринг Ларднерни мириқиб ўқийман. Пенсига келмасимдан бироз аввал акам туғилган кунимга Ринг Ларднернинг китобини совға қилганди. Унда кулгили ва қизиқарли пьесалар, шу билан бирга, нуқул тезликни ошириб юрадиган ёқимтой қиз ва унга ошиқ бўлиб қолган йўл назоратчиси ҳақидаги ҳикоя ҳам бор эди. Лекин ўша назоратчи оилали бўлгани учун севган қизига уйлана олмайди. Кейин эса қиз автоҳалокатда вафот этади. Чунки у доим катта тезликда юрар эди-да. Хуллас, ўша ҳикояни ўқиб маза қилгандим. Энг яхши кўрганим – ҳеч бўлмаса баъзи жойларида кулгили саҳнаси бор китоблар. Классик адабиёт намуналаридан ҳам ўқиб тураман, масалан, “Ватанга қайтиш” романини ўқиганман. Менимча, бунақа асарлар ҳам чакки эмас. Бундан ташқари, уруш ҳақидаги ва детектив асарларни ҳам канда қилмай ўқиб тураман. Лекин, биласизми, уларни ўқиб унчалик ҳам маза қилмайман-да. Ўқиб тугатишинг билан қани энди шу асарнинг муаллифи менинг қадрдон дўстимга айланиб қолса-ю, истаган пайтим унга қўнғироқ қилиб гаплаша олсам, дея хаёлга берилтирадиган китоблар – мана шунақалари ўзига тортади. Бунақаси кўп ҳам учрайвермайди. Масалан, Исак Динесенга қўнғироқ қилишга йўқ демасдим. Ринг Ларднерга ҳам телефон қилган бўлардим-у, лекин акамнинг айтишига қараганда, у ўлган экан. Энди Сомерсет Моемнинг “Инсоний эҳтиросга қуллик”, “Инсоний эҳтирослар залвари” асарини олайлик. Уни мен ўтган ёзда ўқиб чиққандим. Асар чакки эмас, аммо мен Моемга сим қоқишни хоҳламаган бўлар эдим. Негалигини билмадим, шунчаки у мен телефонда гаплашадиган одамлардан эмас эди. Ишқилиб, шунақа. Ундан кўра Томас Ҳардига қўнғироқ қилардим. Чунки унинг Юстасия Вейини жуда яхши кўраман.