Сармоядор. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-6132-9-4
Скачать книгу
кетидан кунлар ўтиб борарди. Бу орада маҳаллий ҳукумат органларига сайловлар бўлиб ўтди ва шаҳар ғазначиси, солиқ вакили ва мэр алмашди. Бироқ Эдвард Мэлия Батлер, афтидан, ҳали ҳам ўз таъсир кучига эга эди. Бу пайтга келиб Батлерлар оиласи билан Каупервудлар оиласи ўртасида мустаҳкам дўстлик ўрнатилганди. Уларнинг динлари турлича бўлса-да, Батлер хоним Лилианга жуда яхши муносабатда эди; улар бирга экипажда сайр қилишар, бирга магазинларга боришарди. Тўғри, Каупервуд хоним ёши анча катта бўлган дугонасига сал танқид кўзи билан қарар, унинг тўпориларча сўзлашуви, ирландча талаффузи ва диди ёмонлигидан (ўзи ҳам шундай оиладан келиб чиққанини унутиб) бироз уяларди. Бироқ бошқа томондан бу аёлнинг жуда самимий ва қалби тоза эканини ҳам тан оларди. У жуда тўқчиликда яхши яшаса-да, одамларни нима биландир хуш кўрарди. У Лилианга совғалар берар, унинг болаларини ҳам жуда суярди. “Кечки тамаддига, албатта, бизникига келасиз, келмасангиз қаранг!” (Батлерлар кечга алоҳида таом пишириладиган даражага ҳам эришишганди). “Эртага мен билан айланиб келишингиз керак!” дерди гоҳида. Баъзан “Эйлиним, соғ бўлсин ишқилиб, ажойиб қиз!” ёки “Нора бечорагинанинг мазаси йўқ!” деб қоларди.

      Бироқ табиатан инжиқ ва жиззаки, иззатталаб бўлган Эйлин кўп ҳолларда Каупервуд хонимнинг ғашини келтирарди. Қиз эндигина ўн саккиз ёшга тўлган бўлиб, унинг бутун туришида одамни ўзига тортадиган маккоралик уфуриб турарди. Унинг қилиқлари ўғил болаларники каби эди, у баъзан беўхшов шўхлик ҳам қилиб қўяр, монастирда тарбия олганига қарамай, озодлигини бўғадиган энг майда чекловларга ҳам исён кўтаришга мойил эди. Бироқ шунга қарамай, қизнинг ҳаворанг кўзлари мулойим чақнаб, кўнгилчан ва раҳмдил ҳам эканидан дарак бериб турарди.

      Эйлинни, ўз таъбирлари билан айтганда, “мулойим католик” қилиб тарбияламоқчи бўлган эр-хотин Батлерлар унинг ўқиши учун муқаддас Тимофей черкови ва Жермантаундаги монастирлик мактабини танлашган. Қиз у ерда католиклар ақидалари ва одатлари билан танишган, бироқ сира тушунмаганди. Лекин ибодатхона деразалари хира, баланд оқ меҳроб ва унинг икки томонида турган олтин юлдузлар билан тўла ҳаворанг кийим кийиб, бошлари атрофида ёғдули гардиш ва қўлларида салтанат ҳассасини ушлаган муқаддас Иосиф ва дева Мариянинг ҳайкаллари билан унинг тасаввуридан чуқур жой олганди. Умуман олганда, ибодатхоналар одатда, айниқса, ҳамма католик ибодатхоналари, чиройи кўзни қувонтириб, руҳни тинчлантиради. Ибодат пайтида элликта, баъзан ундан ҳам кўп шамлар ёқиб қўйилгани ва руҳонийларнинг шоҳона тўрли либослари сабаб яна ҳам буюк ва ажойиб кўринаётган меҳроб қизга жуда ёқар ва унинг тасаввурини қиздирарди. Айтиш керакки, қизда доим буюк нарсаларга, ёрқин рангларга ва “севгига муҳаббат”га интилиш бўлган. Эйлин болалик чоғиданоқ ўзини аёллардек ҳис қиларди. У ҳеч қачон бирор нарсанинг маъносини ечишга интилмас, аниқ билимларга қизиқмасди. Эҳтиросли одамларнинг деярли бари шундай. Улар қуёш нурида эркаланиб ётишади, ранглардан,