Осиё тарихида уни иблис боласи,
Қонхўр, шохли Искандар дерлар.
Келтирди халқларга қанча кулфатлар.
Бўнга чидамас ўзлигин йўқотмаганлар,
Кечирмас уни минглаб ўлганлар,
Минглаб отасиз қолган етимлар,
Фарёд чекиб қолган бевалар,
Урушда ногирон бўлган аскарлар
Бир умр юртига вафо қилганлар,
Виждон ва имонни сақлаб юрганлар.
Хоинлардан улароқ, аза тутганлар.
Халқини, маданиятини эзозлаганлар…
Арслондек жанг қилди Спитаман,
Македонлик сара бўрилар билан.
Шомга яқин йиқилди арслон,
Унлаб македонлар аранг боғлашди,
Танаси, қўл – оёғлари яраланган,
Бошидан оёғигача қонга буланган,
Мароканд арслони Спитаманни.
(фото из свободного ресурса)
Бирорта марокандлик таслим бўлмади,
Зулқарнайнга ҳеч бири бошин эгмади,
Спитаманга яқинлашиб у отдан тушди,
Ўзоқ вақт бошини эгиб унинг олдига,
Арслон терисидан зирх кийган одамга,
Қараолмай турди анча сардор кўзига.
(фото из свободного ресурса)
Спитаман бўйи бир калла баланд,
Гавдаси ҳам ундан уч карра катта,
Унта македон қилиб занжирбанд,
Оёқларини кенг қўйишиб улар,
Спитаманни аранг ушлаб туришар,
Ушловчиларни тез алмаштиришар.
Зулқарнайн бошини асло эгмаган,
Бу қадар зарбани олдин кўрмаган,
Қанча подшолар унинг олдига,
Халқини сотиб, таслим бўлишган.
Қанча халқлар, нодон подшоларидан,
Македонни ўзларига афзал кўришган.
Олти йил ичида қанча жанг қилди,
Бу қадар зарбани кўрмаган эди.
Там берди у буюк Спитаманга,
Арслон терисидан совут кийганга.
“Сени ҳудоинг қўллаб турибди,
Биламан, менга хизмат қилмайсан,
Дўст бўл десам, қабул қилмайсан,
Ёнимга ҳам, хатто турмайсан.
Мен ҳозир ўлдирсам сени,
Ҳудоинг жазолар, ўлдириб мени.
Тириклайн қўйб юборсам,
Ҳудоинг ҳам, кечирар мени,
Ҳалқинг ҳам, истарди шуни,” –
Деди Александир эгиб бошини.
“Ярадорларимни халқимга бериб,
Сўз бер! Уларга асло тегмайсан,
Кейин бошим оққан томон кетаман”,
– Деди, Спитаман айтиб сўнги сўзини.
Дафн қилди ўлган лашкарларини,
Ярадорларини топшириб халқига.
(фото из свободного ресурса)
Неча кунлар қаради оғирларига,
Узр сўраб улардан, бошин эгдида,
Миниб ўзининг содиқ отига,
Йўлга чиқди қараб шимолга,
Ота юртига, Жиззах томонга.
Анча юрди қиру-адирлаб,
Қишлоқларни ўтди у четлаб,
Кейин юрди дарё ёқалаб,
Зарафшоннинг қирғоғи бўйлаб.
Тоғ чуқисига яқин келганда,
Қор учқунлаб турарди унда,
Декабр