Халқ равнақи йўлида туриб бермасанг,
Адолатни, ҳакикатни қўллай олмасанг,
Ярашар румол боғлаб, лозими кийсанг.
***
Ё раб, инсон пастлиги шунча бўларму?
Отасин ёмонлайди аёл ўз боласига,
Оқ падарни яратар нокасд аёллар,
Наслидир аслида бундай иллатлар.
***
Қизиқ бу дунё, кам кўрган инсонни кўриб,
Ҳаёт ўтиб кетганини қолармиз сезиб.
Ундаги ажину – оқ сочига эътибор бериб,
Кексайибмиз, деймиз, унда аксимиз кўриб.
***
Динлар, миллатлар, қариндошлар,
Дўстлар ва яқин инсон – биродарлар,
Орасига бўлма заҳар солгувчи.
Илон ҳам қилмас бундай пастликни.
***
Пул, олтин, шайтон каби йўлдан уради,
Ақлни олиб инсонийликдан йироқ қилади.
Пулни севиб, қули бўлиб, кетидан қувсанг,
Ким бўлсанг ҳам етаклаб, жарга отади.
***
Тангри юборди инсонга қанча синовни,
Муҳтожлик, бойлик, илм, хасталикни,
Мансабни, имконни ва иложсизликни,
Айтгинчи, шу синовлардан ўта олдингми?
***
Тангри яратди дунёга онгли одамни,
Берди унга имконни ва фаросатни,
Қўйди инсон деганга ўз талабини,
Истисносиз бажаришни одамийликни.
***
Миллиард кетказиб қурғонни қурдинг,
Бировнинг хақини шунда ишлатдинг,
Балки бир мискинни қийдинг рисқини,
Кўрасан қурғонингни кул бўлганини.
***
Ҳар ким ҳар хил умр кечирар,
Ҳар хил ишлаб, пулни топишар,
Аммо йўқотмасин тозалигини,
Бажариб юрсин одамийликни.
***
“Доно хотин оиласида жаннат яратур,
Ва эрини у вазир қиладур.
Аҳмоқ хотин атрофини дузах қиладур,
Ва эри унинг разил буладур.” -
Деган мақол туркларда бордур.
***
Ресторандан чиқди бир туда аёл,
Кайфи бор барининг, бу нима аҳвол?
Қани иффат, номус, ҳае, эй аёл?
Бу юришинг етти наслинга завол!
***
Ҳар жойда ноўрин гапни гапирса,
Болаларини қарғаб, ғазабин сочса,
Эрига тик боқиб, қўпол сўзласа,
Аёл демангиз, у шайтондир асли.
***
Эркак сифат бўлиб, кўчада юрса,
Эридан ўзини у юқори тутса,
Аёл иффатидан у йироқ бўлса,
Аёл демангиз, у шайтон асли.
***
Миллат ғурурини у менсимаса,
Андиша ва ҳаё, недир билмаса,
Ғурурли отани, эрни бошини эгса,
Аёл демангиз, у шайтондир асли.
***
Оилада бола ё келин, бирор хатони қилса,
Аҳмоқ аёл шу баҳона жанжал қилади,
Ақллиги юмшоқ қилиб танбеҳ беради,
Доноси, маслаҳат билан, йўл кўрсатади.
***
Очиқ – сочиқ кийниб юрса,
Баданига ёпиштириб у кийим кийса,
Ўзбек деган номни у ерга урса,
Аёл деманг