ҲАЁТ ҚОИДАЛАРИ. Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Баҳром Бахтиёрович Ниёзматов
Издательство: ЛитРес: Самиздат
Серия:
Жанр произведения: Самосовершенствование
Год издания: 2020
isbn:
Скачать книгу
бошласанг, тўғри ечимларнинг мустақил манбасига айланасан, сен рақобатбардош бўлиб борасан. Қадимий шарқ мақолида айтилганидек “Доно одам – ўз-ўзига маслаҳатчи”.

      Ўз куч манбаингга суян

      Ўз куч манбаингни инкор қилсанг, сен хўжайин ёки етаклаб юрувчини излашга маҳкумсан, ишончинг комил бўлсин, улар албатта топилади. Агар сен ўз ҳаётинг билан нима қилишни билмасанг, буни сен учун қиладиганлар жуда ҳам тез топилади.

      Яшаб қолишинг – ўз ишинг

      Биз тамаддун туфайли тантиқлашиб кетганмиз ва ўзимизни фақат шаҳар шароитларида сувдаги балиқдек ҳис қиламиз, аммо олдинда сени нима кутиб турганини билишнинг иложиси йўқ. Тақдир тақозоси билан кутилмаган жойда пайдо бўлиб қолишинг мумкин – вазифанг ҳар қандай шароитларда ҳам яшаб қолиш. Сен ўз қўлинг билан таом тайёрлай олиш, гугуртсиз олов ёқиш қобилиятингга ишонишинг керак. Айиқни қуролсиз енгиш – олқишланади. Сен дунёни мустақил бошқаришинг лозим.

      Ҳеч ким бизни халос қила олмайди – на Тангри, на шоҳ ва на қаҳрамон.

      Мўъжизалар фақат бошқа одамлар билан юз беради. Ўз мўъжизангни пухталик билан ва олдиндан тайёрлашинг керак.

      Инсон ўз найзаларини ўзи ясаши даркор.

      Агар сиз баландликка кўтарилишни истасангиз, ўз оёқларингиздан фойдаланинг. Ўзингизни ташишларига йўл қўйманг, бегона елкаларга ва бошларга ўтирманг.

      Одамлар кечирмайдиган ягона нарса, бу охир-оқибат уларсиз уддалай олганимиз.

      Сиз бошқалар изидан борадиган бўлсангиз, фанда, бизнесда ёки бирор бошқа соҳада ҳеч қачон муваффақиятга эришмайсиз. Масура Ибука, Sony компаниясининг асосчиларидан бири

      Ҳаётни назорат қилиш қоидалари

      Ўз келажагинг устидан назоратни бировга бериб қўйма

      На бошлиғинга, на мижозларга, на турмуш ўртоғингга, на болаларингга. Ҳеч кимга. Сен ва фақат сен ўз қарорларинг учун масъулсан. Барча қолганлар фақат ниманидир шипшитиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳам ҳар доим эмас.

      Болаларинг устидан назоратни ҳеч кимга берма

      Болаларинг ким бўлиб чиқиши мактаб учун фарқи йўқ. Университет ва боғчани-ку гапирмаса ҳам бўлади. Мактабда ва кўчада нимаики юз бермасин – ўз боланг учун жавобгарлик бутунлай сенинг бўйнингда. Ҳаммаси учун. Таълим даражаси учун. Ривожланиш даражаси учун. Эмоционал ҳолати учун. Ҳаммаси учун.

      Соғлиғинг устидан назоратни ҳеч кимга берма

      Врачлар – бу маслаҳатчилар. Ундан ортиқ эмас. Врачдан ташхисни олдингми, бошқасида текширтир. Уни ҳис эт, таҳлил қил. Гиппократ аллақачонлар “Тиббиёт санъати учта унсурдан иборат: хасталик, бемор ва врач” деганди. Бир тез ёрдам врачи ибораси билан айтганда, “агар бемор тузалишга қарор қилса, бу йўлда ҳеч қайси доктор унга халақит қила олмайди”.

      Ҳеч қачон ҳеч кимга пулларинг устидан назоратни бериб қўйма

      Юзлаб газета ва журналлар таниқли спортчилар ёки актёрларнинг “профессионаллар”га ишониб, барча бойликларидан “бирдан” мосуво бўлиб қолганликлари ҳақидаги мақолалар билан тўлиб-тошган. Тайсон банкрот бўлди, ҳозир чуқур