Руҳий асаб кучи юқори бўлганларни ҳеч ким у ўтирган тахтдан тушира олмайди, руҳий мувозанатдан чиқара олмайди. Сиз – оддий инсон, доимо руҳий роҳатдасиз.
Табиат барча жабҳаларда мувозанатни сақлашга ҳаракат қилади. Инсон бу мувозанатни бузса, хавотирланишга тушади. Уч хил сабабга биноан асаб тизими мувозанати бузилиши мумкин:
1. Асаб емирилиши;
2. Асаб депрессияси;
3. Асаб таранглашиши.
Бу китобда мен шундай иборалардан фойдаланаманки, токи мутахассис бўлмаганлар ҳам менинг ғояларимни қабул қилсин. Асаб тизими ҳақида гапирганимда ташқи ва ички асаб тизимларини назарда тутаман.
Юқорида қайд қилинганидек, асаб ҳужайралари асаб кучларини йиғадиган резервуар ҳисобланади. Агар бу резервуар яримланиб қолса, демак, сизнинг асабларингиз ярмигача емирилибди. Шундай қилиб, сизнинг ҳаётий аъзоларингиз ва мушакларингиз фаолияти учун керакли озуқанинг ярмисини олади.
Асаб ҳужайралари асаб кучларига тўла бўлса, асаб кучи босими юқори бўлади. Биз жисмоний ва руҳий кучга тўла бўламиз, вазифалар осон ечимини топади.
Мураккаб вазифалар ҳам енгил кўринади. Сиз худди динамо-машинага ўхшайсиз ва чарчоқ нималигини билмайсиз.
Мен худди шундай натижага эришдим ва шуни сиз билан ўртоқлашмоқчи эдим. Маълумки, мен бетобликни бошимдан кечирганман. Асаблар кучи емирилганда ва бунга бефарқ бўлиш турли хил жисмоний ва руҳий бузилишларга олиб келади. Ҳар бир мушак, ҳар бир аъзо ишлаб турса ҳам, инсон танасининг ҳар бир ҳужайраси асаб билан боғлиқ бўлгани учун емирилган асаб ҳақиқатда ҳам танани кучсизлантириб, унинг фаолиятини бузади. Чорасини кўрмасангиз, асабларингиз емирилганича қолаверади. Сиз буни қайта тиклашингиз мумкин. Сиз чарчашингиз керак эмас. Табиат талаби шундайки, сизнинг асаб кучларингиз тўла бўлиши ва ҳаёт жозибадор кўринсин – ёшингиздан қатъий назар.
Бу китобда қайд этилган дастурга риоя қилинг, ишонаман, сиз асаб кучи резервуарингизни тўлата оласиз.
Резина шлангасини оёғингиз билан босиб турсангиз, сув келиши тўхтагани каби асаб резервуарларидан асаб кучи оқими тўхтаб қолса, асаб депрессияси дейилади. Бунда резервуар тўлами ёки яримми, бунинг фарқи йўқ, депрессия сабабли ички аъзолар нормал озуқа ололмайди.
Асаб емирилиши билан асаб депрессияси орасидаги фарқ шундаки, асаб емирилиши чуқур жойлашган асаб тизимининг умумий ҳолсизлигидир, асаб депрессияси эса вақтинчалик ҳолат бўлиши мумкин.
Хавотирланиш, ғам-ғусса кучли асаб депрессиясини келтириб чиқариши мумкин. Ҳатто ўлимга олиб келиши эҳтимоли бор. «Юраги ёрилиб ўлди» ибораси тўғри бўлиб, шундай вазиятларда юрак параличи рўй бериши мумкин. Асаб депрессияси ҳаётий аъзоларни тўғридан-тўғри ва кучли параличга олиб келиши мумкин. Хавотирланиш