Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Пауло Коэльо
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-340-2
Скачать книгу
қилишни хоҳларди.

      Отаси бу гапни эшитиб:

      – Ўғлим, – деди, – бизнинг қишлоғимизга кимлар келиб кетмаган. Бу ерга бутун дунёдан одамлар нимадир янги нарса топаман деб келишади, лекин азалдан қандай яратилган бўлсаларшундайликларича қайтиб кетадилар. Улар қадимий қасрни кўриш учун тоққа кўтариладилар ва ўтмиш бугундан кўра афзалроқ эканлигига шоҳид бўладилар. Улар сариқ сочли ёки қора танли бўлсалар ҳам, қишлоғимиздагилардан ҳеч бир фарқлари йўқ.

      – Лекин мен уларнингюртида қанақа қасрлар борлигини билмайман-ку, – деб эътироз билдирди Сантяго.

      – У одамлар бизнинг ерларимизни, бизнинг аёлларимизни кўришгач, шу жойда умрбод қолишни хоҳлашларини айтишади, – деб давом этди отаси.

      – Мен эса бошқа ерларни, бошқа аёлларни кўришни хоҳлайман. Улар шундай дегани билан ҳеч қачон қишлоғимизда қолиб кетишмайди-ку.

      – Саёҳатучун катта пул керак. Бизнинг қавмимиздан эса фақат чўпонларгина уйда ўтиришмайди, холос.

      – На илож, унда чўпон бўламан, – деди Сантяго.

      Отаси ҳечнарса деб жавоб қилмади. Эрталаб Сантягонинг қўлига бир ҳамён тутқазди, унда учта эски тилла танга бор эди.

      – Бир куни даладан топиб олгандим. Осмондан тушган деб ҳисоблайвер. Бунга бир сурув қўй сотиб ол-да, токи бизнинг қасримиз дунёдаги қасрларнинг энг асосийси эканлигини ва бизнинг аёлларимиздан гўзалроқ аёллар ҳеч қаерда йўқлигини англагунингча оламни кезавер.

      Отаси фотиҳа бераркан, Сантяго унинг кўзларига қараб бир нарсани англаб етди – ёши ўтиб қолганига қарамасдан дунё кезиш иштиёқи отасини ҳам беқиёс бир куч билан ўзига тортиб турарди. Бу иштиёқни ўтроқ ҳаётнингнеъматлари бўлмишбошпана-ю қорин тўқлиги каби юпанчларбилан енгишга қанчалар ҳаракат қилмасин, нигоҳларида қачонлардир ёқилган, аммо ўчмайдиган олов янглиғ яшаётган эди.

      Уфқ осмонига тортилган мато қип-қизил рангга бўялди, сўнгра мусаввир – қуёшнинг ўзи чиқиб келди. Отасининг гапларини эсларкан, Сантягонинг завқи келди: у шу пайтгача жуда кўп қасрларни ҳам, соҳибжамолларни ҳам кўрди, лекин икки кундан сўнг висолига мушарраф бўладиган қизга ҳеч бири тенглашолмайди. Унинг қўйлари ҳам, камзули ҳам бор, хоҳлаган пайтда бошқасига алмаштириб олиши мумкин бўлган китоби ҳам бор. Энг асосийси – юрагидаги муқаддас орзусига эришяпти: у дунё кезяпти. Мабодо Андалусиянинг қир-адирлари жонига тегса, истаган пайтда қўйларини сотиши ва денгизчиликка кетиши мумкин. Агар қачондир денгизда сузишдан ҳам безорбўлса – у вақтгача бошқа шаҳарларни кўради, бошқа аёллар билан танишади – бахтли яшашнинг бошқа йўлларини ўрганади.

      «Семинарияда Худони топиш қўлимдан келармиди, йўқми, билмасдим», – деб ўйлади Сантяго осмон матосига янги ранглар билан зеб бераётган қуёшни кузатаркан.

      Сантяго ўз саёҳатлари давомида доимо номаълум, ҳали синалмаган йўллардан юришни хуш кўрарди. Ушбу ўлкаларга тез-тез келиб туришига қарамасдан, бу черковда ҳали бирор марта ҳам тунамаган эди. Дунё кенг ва беқиёс экан, йўл