Изқувар Пуаро. Агата Кристи. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Агата Кристи
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-28-684-9
Скачать книгу
келиб, у билан учрашишини айтибди. Луиза таклифномани қабул қилиб, Гриншоу билан учрашиб, ишни бошлаб юборди.

      – Сиздан беҳад миннатдорман, – деди у Реймондга. – Менга жудаям яхши бўлди. Болаларни мактабга элтаман, кейин эса «Ғалати Гриншоу»га бораман. Қайтишда эса болакайларни уйга олиб қайтаман. Ишларимни бундай тез юришиб кетганига ақлим бовар қилмайди. Ҳалиги кампирни худди тушимда кўргандайман. Уни яна бир кўришим керак-да.

      Кечқурун ишдан уйга қайтиб, Луиза таассуротлари билан ўртоқлашди.

      – Иш юритувини бирров кўрдим, холос, – деди илтифот билан Луиза. – Соат ўн икки яримда қўлида бир финжон қаҳва ва бир бўлак торт билан ноз ила олдимга кирди-да, лом-мим демай чиқиб кетди. Унга мени ёмонлашгани ёқмаяпти, шекилли, менимча, боғбон Альфред билан улар ўртасида адоват борга ўхшайди. У ишёқмас маҳаллий болалар билан гаплашмас экан. Мисс Гриншоу шундай деди: Мен эсимни таниганимдан бери боғбон ва уй хизматкори ўртасида низо бор. Бувам пайтида ҳам аҳвол шундай эди. У замонлар боғда уч киши ва бир бола, уйда эса саккиз оқсоч хизмат қиларди. Улар орасида доимо келишмовчиликлар бўлиб турарди.

      Эртаси куни Луиза жуда хурсанд ҳолда уйга қайтди.

      – Биласизми, мисс Гриншоу мендан жиянига қўнғироқ қилишни сўради.

      – Жиянингами?

      – Ҳа, у актёр. Ёз мавсумида Борхэмда ўтказиладиган труппада ўйнайди. Театрга қўнғироқ қилиб, эртага тушда боришимни айтиб қўйишларини илтимос қилдим. Қизиқ-да, тўғрими? Кампир бу ҳақда иш юритувчи билишини хоҳламайди. Мисс Крессуэлл унинг жаҳлини чиқариш учун бирон-бир гап айтганга ўхшайди.

      – Эртага энг зўр серияларидан бири бўлади, – дея тўнғиллади Реймонд.

      – Ростданам кўп серияли фильмга ўхшайди-а? Жиянини муросага келтириш ва қон тўкилмаслиги учун васиятнома қайта ёзилади. Жейн хола, сиз жудаям жиддийлашиб кетибсиз.

      – Шунақами?

      – Сен, азизим, полиция ҳақида бошқа ҳеч нарса эшитмадингми?

      Луиза ўзини ноқулай сезди.

      – Полиция ҳақида ҳеч нарса билмайман.

      – Танбеҳ бериши-ю, койиши – бу унинг огоҳлантириши, – деди мисс Марпл. – Аммо нимадир бўлиши керак эди.

      Эртаси куни Луиза ишга аъло кайфиятда келди. У ўз хонасига фақат байрамлардагина очиладиган эшикдан кириб борди. Уйнинг эшик ва деразалари доимо очиқ турарди. Бундан фақат мисс Гриншоугина хабардор эди. У қулфбузар ўғрилардан қўрқмасди. Чунки уйда бир тоннача ҳар хил арзимас матоҳлардан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.

      Йўлакда унга Альфред тўқнаш келди. Альфред хаёл суриб ўтирарди. Луиза яқинлашиши билан зарда қилиб супургини олди-ю, ердаги хазонларни супура бошлади. Болакай бекорчи бўлса-да, бироқ анча одобли эди. Унинг юз тузилиши кимнидир эслатди. Луиза зал орқали ўз хонасига ўтди. Кейин эса зинапоялардан юриб кутубхонага борди. Натаниелнинг ҳурмат тахтасидаги тошга ишланган чиройли катта портретига қаради. Суратда Натаниель Гриншоу ҳашаматли оромкурсида ястаниб ўтирар, қўлларида эса олтин соатнинг занжири кўзга ташланиб турарди.

      Луиза портретга бошдан-оёқ разм соларкан, миясига, унча ёмонмас экан-ку, деган фикр келди.