Изқувар Пуаро. Агата Кристи. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Агата Кристи
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-28-684-9
Скачать книгу
билмайди. Бу унинг тасаввури, унга шунақаси ёқади. Агар ростакамига шундай бўлсайди…

      – Балки, ҳақиқатдан ҳам шундайдир?..

      У хижолатли кулди-да:

      – Наҳотки, шу нарсаларга ишонсангиз? Сиз руҳонийсиз-ку, – деди.

      – Йўқ, ишонмайман, – жавоб бердим мен, – бундай бўлишига ҳеч ҳам ишонгим келмаяпти. Бироқ бу ерга қадам қўйишим билан гўё атрофимни ёвузлик ва хавф-хатар қуршаб олгандай бўлди.

      Эллиот беихтиёр қайрилиб, менга ғайритабиий тикилди.

      – Ҳа, – деди у, – бу ерда бир сир бор. Сиз нимани назарда тутаётганингизни тушундим. Лекин ҳақиқатдан анча узоқлашиб кетмадикмикан? Шундай эмасми, Саймондс?

      Доктор бир-икки сония жим турди-да, шундай деди:

      – Нима учунлигини билмайман-у, лекин буларнинг бари менга ёқмаяпти.

      Шу пайт Виолет Маннеринг мен томон чопиб келди-да:

      – Қўрқиб кетяпман, бу ерда қолиш хавфли. Тезроқ бу ердан кетайлик, – деди аллақандай қўрқув билан.

      Биз бу ерни тарк этишга ошиқдик, орқамиздан бошқалар ҳам эргашди. Фақат Диана Эшли бироз ушланиб қолди. У ибодатхона олдидаги санамдан кўзини узмасдан ўзгача бир ҳаяжон билан тикилиб қолганди.

      Ажойиб кун бўлди. Қуёш нурларини сахийлик билан сочарди. Шунинг учун Диана Эшлининг ниқобли кийимни кийиш таклифини ҳамма бажонидил қабул қилди. Барчада кўтаринки кайфият бор эди-ю, лекин ички бир безовталик ҳам йўқ эмасди. Кечки овқатга кирганимизда ғоят завқли ва ёқимли бир овоз янгради. Рожерс ва хотини неандерталларга ўхшаб кийинишганди. Ричард Хейдон ўзини финикиялик денгизчи, амакиваччасини эса қароқчилар сардори деб атади. Доктор Саймондс – бош ошпаз, Маннеринг хоним – ҳамшира, қизи эса – черкас аёли бўлиб гавдаланди. Каминани эса роҳиб деб эълон қилишди. Диана Эшли кечки овқатга ҳаммадан кейин кирди. Унинг кенг-мўл маскарад кийимида судралиб юриши бизда шубҳа уйғотди.

      – Нотаниш аёл, – деди у. – Мана, мен кимман. Қани, энди дастурхонга марҳамат.

      Овқатланиб бўлгач, уйдан чиқдик. Тун ниҳоятда ажойиб, осуда эди. Ой чиққанди. Суҳбатлашиб, сайр қилиб, вақт қандай ўтганини билмай қолибмиз. Бирор соатдан кейин орамизда Диана Эшли йўқлигини пайқаб қолдик.

      – Балки, ухлашга кетгандир, – деди Ричард Хейдон.

      – Йўқ, – бошини чайқади Виолет Маннеринг, – ярим соат олдин кўргандим, – у қўли билан ой ёруғида қорайиб кўринган ўрмон томонни кўрсатди, – Диана ўша томонга қараб кетди.

      – Қизиқ, бу қизнинг эси жойидами? – ғудранди Ричард Хейдон. – Онт ичаманки, бу ерда бирон маккорона ҳазил борга ўхшайди, юринглар, бориб кўрайлик-чи.

      Ҳаммамиз қизиқиш аралаш ҳадик билан ўрмонзорга йўл олдик. Дарахтзорда қандайдир нохуш ҳодиса рўй беришини аввалдан сезгандек, у ерга боришга оёғим тортмади. Ўзимни ёмон ҳис қила бошладим. Бор кучимни тўплаб, ўзимни зўрға ушлаб турдим ва бу жой бехосият эканини, назаримда, ҳаммадан аввал сездим. Сузиб бораётган ой ёғдусида дарахтлар шохларини атайин эгган-у, бизларни ўтказишни хоҳламайдигандек эди. Кундузги осуда ўрмонзор тунда турли шивир-шивирга тўлганди. Ҳаммамиз сирли бир қўрқувдан бир-биримизнинг пинжимизга