Стив Жобс. Уолтер Айзексон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Уолтер Айзексон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-150-4
Скачать книгу
Возняк учун микропроцессорга қўйилган техник талаблар рўйхатини кўриш муҳимроқ эди.

      Воз микропроцессор (ўрнатилган марказий процессорга эга микросхема) устида мулоҳаза қилаётганда, унинг хаёлига бир фикр келди. Ўшанда у масофавий мини-компьютерга улаш учун клавиатура ва мониторли терминал ясайди. Микропроцессор қурилмага мини-компьютер ҳисоблаш қувватининг бир қисмига эга бўлиш имконини берарди, яъни мустақил стол компьютери вазифасини бажарарди. Ғоя доҳиёна бўлиб чиқди: клавиатура, экран, компьютер – ва бунинг барчаси битта комплектда. “Бирдан мен шахсий компьютер қандай бўлишини тасаввур қила бошладим, – дейди Воз. – Ўша кеча мен унинг чизмаларини чиздим, кейинчалик у Apple I компьютери бўлди”.

      Воз Altair компьютерига ўрнатилган Intel 8080 микропроцессоридан фойдаланишни режалаштираётганди. Лекин бундай битта деталнинг қиймати “бир ойлик квартира ижара ҳақи”га деярли тенг эди, шунинг учун бошқа вариантни излашга тўғри келди. Дастлаб Воз Motorola 6800 микропроцессорида тўхтади: HP компаниясидаги дўсти бир дона бундай микропроцессорни 40 доллардан сотишга тайёр эди. Лекин тез орада Стив айнан шундай хусусиятларга эга, бироқ 20 доллар турадиган MOS Technologies компаниясида ишлаб чиқарилган процессорни топди. Бу у кашф қилган ихтиронинг нархини арзонлаштирар эди, лекин келгусида ортиқча сарф-харажатни келтириб чиқарарди. Вақт ўтиб Intel микросхемалари тармоқ стандартига айланди ва охир-оқибат бу Apple’га таъсир кўрсатди, чунки компьютерлар улар билан чиқиша олмади.

      Ҳар куни Возняк ишдан кейин уйга қайтар, телевизори олдида кечки овқат қилар ва ўз ихтироси устида ишлаш учун яна HP’га қайтиб борарди. Компьютер деталларини у ўз хоначасида тахлаб чиқди, қайси деталь қаерда туришини аниқлади ва уларни асосий платага улади. Кейин дастур ёза бошлади. Унинг ёрдамида микропроцессор тасвирни экранга узата олиши керак эди. Ҳисоб-китоблар учун компьютердан фойдаланишга Вознинг пули йўқ эди ва у кодни қоғозга ёзиб чиқди. Бир неча ой ўтгач, ихтиро синаш учун тайёр эди. “Мен бир-иккита клавишни босдим ва ларзага келдим. Экранда ҳарфлар пайдо бўлди!” Шундай қилиб, 1975 йилнинг 29 июни шахсий компьютерлар саноати ривожида муҳим кун бўлди. “Биринчи бўлиб инсоният экранда клавиатурада терилган белгиларни кўрди”, – деб эслайди Воз.

      Жобс лол қолди. У Вознякни саволларга кўмиб ташлади: Бир нечта компьютерни тармоққа улаш мумкинми? Компьютерга маълумотларни сақлаш учун диск қўйиш мумкинми? Шундан бошлаб у дўстига деталь топишда ёрдам берди; динамик оператив хотира энг муҳим деталь бўлиб чиқди. Жобс керакли одамларга қўнғироқ қилиб, Intel’нинг бепул микросхемаларини қўлга киритарди. “Стив шунақа, у ҳар доим келиша оларди. Бу менинг қўлимдан келмасди. Мен жуда тортинчоқман”, – дейди Возняк.

      Жобс Воз билан “Уй компьютерлари клуби”да бўларди: телемонитор олиб борарди, созлашда ёрдам берарди. Энди йиғилишга 100 дан зиёд ишқибоз ташриф буюрарди ва йиғилиш Стэнфорд линиявий тезлаштиргичлар марказининг кутубхонасига кўчирилди. Бу ерда икки дўст бир вақтлар