бирор нарса. Жон Бэрднинг исми Йоги Бэр
15да анча заиф янграйди. Мен Би-би-сининг илк телепьесаси – Пиранделло қаламига мансуб “Гул тишлаган одам” асарини томоша қилганман. Тасвир “Бэрд тахтаси”га ўзгарди, овоз эса радио орқали кетарди. Олдос Хаксли бу тизимни, агар хотирам панд бермаса, 1932 йилда ўзининг “Ажиб янги дунё”сига кўчирди. Телевидениедан фойдаланишнинг имкониятларини баҳолаш учун унга эга бўлиш унчалик шарт эмас. “Оппоғой”да қироличанинг ҳар доим бир дона видеороликни айлантирадиган телеэкрани бор. Елизавета Англиясида Роберт Грин “Бэкон оға ва Бенгей оға”да телеэкран ёки кузатиш учун сеҳрли ойнани олиб чиқди. Бу эса тахминан, 1592 йилда бўлганди. Сўз предмет пайдо бўлгунга қадар анча илгари мавжуд эди. 1948 йилда, ўйлашимча, предмет қайтди. У ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизга кириб келиши шубҳасиз эди. Содда ва самимий инсонлар орасида, мурожаат қилаётган шахсларнинг чин маънода сизга қараши таомилга айланганди. Телевидение уйларга бостириб кирди. Урушдан кейинги илк дастурларда кўнгилочар кўрсатувлардан кўра тарбиявийлари кўпроқ бўларди. Экран эски фильмлардаги кичик фигура лар эмас, йирик пландаги шахслар учун эди. Бугун биз зарурат деб ҳисоблайдиган қарашлар қайта қуриш бошида жуда қийинчилик билан амалга ошди. Мен наполеонча урушни чўнтак асбоби даражасида қабул қилиш қобилияти ҳақида гапиряпман. Телевизор меҳмонхона бурчагида кўз сингари бутунича сизга қараб турар эди. У оила аъзоси, шунингдек, катта корпорациянинг агенти ҳам эди. Кўпчилик унинг олдида ечинишга ҳам уялганлигини эслайман.
Сиз буни кулгили ҳисоблайсизми? Эшитинг:
“Албатта, шу фурсатда уларни кузатишаётганини ҳеч ким билмасди. Фикрлар полицияси сенинг кабелингга тез-тез уланиб турадими? – бу ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин. Ҳаммани кузатган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас – ҳатто, суткалар давомида. Яшашга тўғри келди ва сен инстинктга эврилган одат бўйича яшадинг. Яъни ҳар бир сўзингни эшитаётганликлари ва чироқ ўчмагунча ҳар бир ҳаракатингни кузатаётганликларини англаш ҳисси билан”.
Йўқ, кулгили эмас, лекин у қадар қўрқитувчи ҳам деёлмайман. Шахсий ҳаётга ҳақиқий тажовуз – умуман, электрон кўз таъқибига тушиш мумкинлиги. Катта Оға Уинстон Смит ортидан “Ғалаба” турар жойидаги барча вазиятларда бирга, фақат ошхона ёки ҳожатхонага бормайди. (Ва менинг фикримча, агар унга шахсий квартирасида яшашга ижозат этилган бўлса, орқасидан юриш ҳам нотўғри. Кираверишида қулфбузар билан полициячиси каравотда ётган дортуар16 бўлгани яхшимасми?) Қоронғуликда, тўшакда ҳар қандай исёнкор ўй-хаёлларни суриш мумкин. Телеэкран – ҳақиқий хавф ёки нималар содир бўлаётганини биладиган одамлар учун эшитувдан каттароқ нарса эмас. У – шахсий ҳаётнинг ўлим метафораси. Бу ерда энг муҳими, телеэкран ўчири лиши мумкин эмас. Бу худди мияга ўрнашган реклама мусиқаси, катта корпорациялар ва давлатнинг иштироки ҳақидаги доимий эслатма, анти-“мен”.
Лекин, Уинстонни чиндан кузатишади. Уни ҳатто телеэкрандаги жисмоний тарбия мураббийи