1985. Энтони Бёрджесс. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Энтони Бёрджесс
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7390-0-0
Скачать книгу
доктор Жонсоннинг ушбу атамани ҳам самовий қувонч, ҳам ёш қизалоқнинг янги кўйлак олгандаги хурсандчилигини ифодалашда бирдек эркин фойдаланилганини қаттиқ танқид остига олиб, “мамнунлик” сўзини ишлатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги фикрлари эслангандир. Павловга кўра, пренатал биологик усуллар ва инстинкт шакллануви келажак фуқароларига давлат томонидан белгиланган тақдирдан қониқиш ҳиссини туйишда ёрдам беради. Тенглик, аслида, йўқ нарса. Жамиятда альфа-плюс, яъни зиёлилардан бошланиб, эпсилон-минус, яъни деярли заиф ақл эгаларигача бўлган бешта қатъий табақа мавжуд. Табақалар орасида алоқаларнинг йўқлиги биологик тизимлаштирилган. Зигмунд Фрейднинг таърифига кўра, инсоннинг қаноатсизлигига барча нарсадан кўра кўпроқ айбдор ҳисобланган оила йўқ қилинган; болалар пробиркаларда ўстирилади, ҳар қандай жинсий алоқа бетартиб ва стерилланган. Бу мутлақо барқарор жамият бўлиб, унда етакчи фалсафа гедонизм55 ҳисобланади. Аммо Оруэлл бундай жамият ҳаракатчан эмас ва узоқ вақт яшолмайди, деб ҳисоблайди. “На ҳокимлик орзуси, на садизм ва на қандайдир майл-истаклар йўқ. Тепадагиларда бошқарув рулини сақлаб қолиш учун мотивация йўқ, гарчи барча бирдек бахтли бўлса-да, ҳаёт шу қадар маъносизки, бундай жамиятнинг мавжуд бўлишига ишонгинг келмайди”.

      Бошқача сўзлар билан айтганда, бахтнинг ортидан қувиш бемаънилик. Эркинлик-чи? Бу нарса учун курашда маъно бор, дейиш мумкин. Оруэлл ҳукмдорлари бошқарилувчилари устидан ўзларининг юз фоизлик ҳукмини ўтказишга хуши йўқ жамиятни тасаввурига сиғдира олмайди. Ва айнан шу нарса унинг наздида “сиёсий тафаккур” ҳисобланади. Жамият мувозанати бошқарилувчиларнинг бошқарувчилар хоҳиш-иродасига қаршилиги асосига қурилган. Ҳукмрон табақа душманлик кайфияти дея баҳоланувчи, куч билан бостиришни талаб этадиган қарама-қаршилик ва шулардан ҳосил бўлувчи садистик лаззатни уюштиради. Оруэлл жамиятни айнан шундай баҳолайди ва тарих у тарафда. Нега бировлар бошқаларни бошқаришга интилади? Бу уларнинг фаровонлиги учун эмас. Ушбу маслакка таяниш – “сиёсий тафаккур”ни намоён этиш демак.

      Лекин Г.Уэллс каби адолатли жамият қуриш мумкинлигига ишонувчи утопистлар мавжуд эди. “1984” – маъсум манзарали, эллинистик (ёки Муссолинига хос) архитектурали, кийимлардан ва иш қуролларидан оқилона фойдаланиладиган олам устидан, ақл-заковат ёрдамида бошқариладиган, қўполлик, ҳукмронликка ташналик сингари инстинктив туйғулар шафқатсиз бостириладиган жамият устидан масхаралаш. Оруэлл чиндан ҳам инглиз роҳиби бўлганида бу нарсани қайси атама билан изоҳлашни билган бўларди. У илмий социализм ғолиб бўлган ижтимоий жамиятни “пелагианик” деб атаган бўларди.

      “Пелагианик” ва “Августинианик” атамалари гарчи теологияга оид бўлса ҳам, инсоннинг борлиқ ҳақидаги тасаввурларидаги икки қутблиликни изоҳлашда фойда беради. Пелагий ёки Морган (иккала ном ҳам “денгиз одами” деган маънони англатади) мавжуд диний ақидаларга хилоф иш қилганликда айбланиб, Ғарбнинг ахлоқий фалсафасига таъсирини


<p>55</p>

Гедонизм – ҳузур-ҳаловатга интилиш инсонга хос олий хислат, деб ҳисобловчи ахлоқий таълимот.