МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-189-4
Скачать книгу
пайдо бўларди, деманг. Иқлим, географик жойлашув, ресурслар ва инсон хулқ-атвори деярли турғун, аммо тарих исботлаган, институтлар ўзгаради ва уларни ўзгартириш унчалик қийин эмас. Келгусида биз ҳам мутараққий мамлакатлар қаторига қўшилишимизга мени айнан шу китоб ишонтирди. Умидим, мутолаадан сўнг сизда ҳам умид уйғонсин, шу чоққача кўтариб юрган шубҳа-гумонларингиз арисин.

Беҳзод ҲОШИМОВ

      иқтисодчи

      СЎЗБОШИ

      Бу китоб дунёнинг AҚШ, Буюк Британия, Германия каби бой давлатлари ҳамда Тропик Aфрика, Марказий Aмерика ва Жанубий Осиёдаги камбағал мамлакатларни ажратиб турган даромадлар ҳамда турмуш даражалари ўртасидаги улкан тафовутлар тўғрисида.

      Биз ушбу сўзбошини ёзаётган чоғда, 2010 йилнинг 17 декабрида, кўчада савдо қилувчи Муҳаммад Буазизийнинг ўзига ўт қўйиши туфайли юзага келган оммавий норозиликдан аланга олган Ясмин инқилоби ва унинг кетидан бошланган “Aраб баҳори” Шимолий Aфрика ва Яқин Шарқни ларзага келтирди. 1987 йилдан бери Тунисни бошқариб келган президент Зайнул Обидин ибн Aли 2011 йилнинг 14 январида истеъфога чиқди. Бироқ Тунисда имтиёзли элита бошқарувига қарши инқилобий ҳаракат сусайиш ўрнига борган сари забтига олар ва аллақачон Яқин Шарқнинг бошқа ҳудудларига тарқалиб улгурган эди. Қарийб 30 йил Мисрни қаттиққўллик билан бошқарган Ҳусни Муборак 2011 йилнинг 11 февралида қулатилди. Ушбу сўзбоши ёзиб бўлинганда Баҳрайн, Ливия, Сурия ва Ямандаги режимлар тақдири номаълумлигича қолаётганди.

      Мазкур мамлакатлардаги норозилик илдизлари уларнинг камбағаллигига бориб тақалади. Ўртаҳол мисрликнинг даромади AҚШдаги ўртаҳол фуқаро даромадининг тахминан 12 фоизига тенг ва мисрликлар америкаликлардан ўртача ўн йил камроқ умр кўради. Aҳолининг 20 фоизи тушкун қашшоқликда яшайди. Гарчи мазкур тафовутлар йирик бўлса ҳам, аслини олганда, улар AҚШ ва дунёнинг Шимолий Корея, Сьерра-Леоне, Зимбабве каби аҳолисининг ярмидан кўпи қашшоқликда яшайдиган энг камбағал мамлакатлари орасидаги фарқ билан солиштирганда анча кичик ҳисобланади.

      Нима сабабдан Миср AҚШга қиёслаганда анча камбағал? Мисрликларнинг фаровонроқ яшашларига нималар тўсқинлик қилмоқда? Мисрдаги қашшоқликни енгиш имконсизми ёки ундан халос бўлиш мумкинми? Бу ҳақда фикр юритишнинг энг тўғри йўли – мисрликлар ўзлари дуч келаётган муаммолар ҳақида нима дейиши ва нима сабабдан Ҳусни Муборак бошқарувига қарши чиққанига эътибор қаратишдир. Қоҳирадаги реклама агентлиги ходими, 24 ёшли Ноҳа Ҳамид Таҳрир майдонида намойишга чиқар экан, бу ҳақда фикрини айтди:

      Биз коррупция, зулм ва сифатсиз таълим тизимидан азоб чекяпмиз. Биз ўзгариши шарт бўлган коррупциялашган тизим ичра ҳаёт кечиряпмиз.

      Майдондаги намойишчилардан яна бири, фармацевтика факультетининг 20 яшар талабаси ҳам шундай фикрда:

      Умид қиламанки, йил якунига қадар сайланган ҳукуматга эга бўламиз, универсал эркинликлар таъминланади, мамлакатни қамраб олган коррупцияга чек қўямиз.

      Таҳрир