МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Джеймс А. Робинсон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-189-4
Скачать книгу
батафсил режа ишлаб чиқди. Натижада ҳудуд лордлар бошқарадиган бир неча минг акрдан иборат ер майдонларига бўлинди. Ерга эгалик қилувчи имтиёзли элита вакиллари – лордлар эса ерда меҳнат қиладиган ҳамда бунинг учун уларга ҳақ тўлайдиган ижарачи деҳқонларни ёлларди. Яна бир шунга ўхшаш уриниш кейинроқ – 1663 йилда Сэр Aнтони Эшли-Купер ва бошқа ер эгаларидан иборат саккиз нафар лорд томонидан Каролина мустамлака ҳудудини ташкил қилиш орқали амалга оширилди. Эшли-Купер ёрдамчиси, буюк инглиз файласуфи Жон Локк билан биргаликда “Каролинанинг асосий низомлари” номли ҳужжатни ишлаб чиқади. Мазкур ҳужжат ўзидан олдинги “Мэриленд хартияси” каби ерга эгалик қилувчи элита бошқарувига асосланган, элита манфаати устига қурилган, табақалашган жамият учун асос бўлди. Ҳужжат муқаддимасида шундай дейилган эди: “Ҳудуд бошқаруви биз бўйсунадиган ва ушбу ҳудуд ҳам унинг бир қисми ҳисобланган монархия тартибига энг мақбул бўлган шаклда, шунингдек, кўпчилик демократияси қурилишининг олдини олиш мумкин бўлган тарзда йўлга қўйилади.”

      “Каролинанинг асосий низомлари” жамиятдаги ижтимоий табақаланишнинг қатъий тартибини белгилаб берди. Энг қуйи табақа литменлар13 (инглизча leet-men) деб аталган. Қонуннинг 23-моддасида шундай дейилган эди: “Литменларнинг ҳамма болалари литмен бўлади ва шу тариқа авлоддан-авлодга ўтади”. Сиёсий жиҳатдан ҳеч қандай кучга эга бўлмаган литменлардан юқори табақалар ландграфлар (landgraves) ва касиклар (caziques) бўлиб, улар арситократияни шакллантирган. Ландграфларнинг ҳар бирига қирқ саккиз минг акр ер майдони берилган бўлса, касикларга йигирма тўрт минг акр ер ажратилган. Каролинада парламент ҳам ташкил этилган бўлиб, унда ландграфлар ва касиклар вакилларигина қатнашган. Aммо парламентда бошқарувчи саккизлик олдиндан қабул қилган қарорларгина муҳокама қилинишига изн берилган.

      Виржинияда шафқатсиз қонунлар муваффақиятсизликка учрагани каби, Мэриленд ва Каролинада ҳам бундай тартиблар ўрнатиш режалари чиппакка чиқади. Муваффақиятсизлик сабаблари ҳам бир хил эди. Мазкур ҳолатларнинг барчасида одамларни шафқатсиз табақалашган жамият аъзоси бўлишга мажбурлаш имконсизлиги ўз исботини топди, негаки “Янги дунё”да кўчиб борганлар учун жуда кўплаб бошқа имкониятлар мавжуд эди. Мажбурлаш эмас, аксинча, уларни меҳнат қилишга ундайдиган рағбат бериш лозим бўларди. Ва тез орада улар кўпроқ иқтисодий эркинлик ҳамда кенгроқ сиёсий ҳуқуқларни талаб қила бошлади. Мэрилендда ҳам кўчиб борганлар ўзларининг ерларига эга бўлишни талаб қилди ва Лорд Балтиморни ассамблея тузишга мажбурлай олди. 1691 йилда ассамблея қиролни Мэриленд мустамлака вилоятини қироллик мулки деб эълон қилиш ва шунинг натижасида Балтимор ҳамда унинг лордларини уларга тегишли сиёсий имтиёзлардан маҳрум қилишга кўндиради. Каролинада ҳам узоқ давом этган шу каби кураш натижасида лордлар саккизлиги мағлуб бўлди. Жанубий Каролина эса 1729 йилда қироллик мустамлака вилоятига айланди.

      1720-йилларга қадар кейинчалик AҚШга бирлашган 13 та мустамлаканинг


<p>13</p>

Литмен – Каролина мустамлака ҳудудида жорий қилинган феодал тартибга кўра, феодалга қарашли ерда яшаб, меҳнат қилувчи ва ер эгасига тобе бўлган шахс. Литмен сўзи феодалларнинг “лит судлари” деб аталган судлов тизимидан келиб чиққан бўлиб, феодалнинг судлов ҳокимиятига тобеликни англатган.