Медиа – ахборий маҳсулотларнинг бозори. Медиабозорда тайёрловчи, ахборот (маҳсулот), етказиб берувчи ва истеъмолчи иштирок этади. Тайёрловчи бу – ғоя муаллифи. У материалларни тўплайди, таҳлил қилади, медиаматнни тайёрлайди, узатади. Маҳсулот (ахборот) – матн, белги, сурат ва рамзларда ифодаланган маълумот. Етказувчи (канал) – ахборотни узатиш воситаси (медиа). Истеъмолчи – ахборотни олувчи, ўрганувчи, талқин қилувчи шахс.
Медиа бозори – бу мураккаб, кўп қиррали, кўп томонлама макон. Журналистик ахборотни ишлаб чиқиш ва сотиш жараёнига мувофиқ, у икки қисмга бўлинади: ресурслар бозори ва ахборот бозорининг ўзи. Иқтисодий нуқтаи назардан медиасаноат ноанъанавийдир. Чунки ОАВ ўз маҳсулотини бир вақтнинг ўзида иккита бозорда – товар ва хизмат сифатида ишлаб чиқаради. Медиамаҳсулот – ахборот, фикрлар, кўнгилочар контент, аудиторияга етказилган билимлардир. Хизматлар бозорида оммавий ахборот воситалари реклама берувчиларга оммавий ёки ихтисослашган аудиторияга кириш хизматини тақдим этиш орқали ишлайди. Медиа бозори бир неча бўлимларда шаклланган мураккаб кўп қатламли тузилишга эга. Биринчиси, турли оммавий ахборот воситаларининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади. Шунга кўра, бозор бир неча соҳаларга бўлинади: босма оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, интернет, киносаноат. Медиа бозорининг иккинчи бўлаги – бу географик принцип асосида қурилган. У маълум ҳудудлар чегараларида аниқ товар ёки хизматларни сотувчи ва харидорлардан иборат бўлади. Медиа соҳаси учун географик бозор асосий тушунчалардан бири ҳисобланади. Чунки у медиафирмани унинг маҳсулоти тарқатиладиган ва унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳудуд билан боғлайди. Ресурслар бозори молия бозори, меҳнат бозори, нашриёт бозори, техника бозори, материаллар бозори, ахборот ва ғоялар бозорини ўз ичига олади.
Медиаиқтисод соҳасидаги энг нуфузли мутахассислардан бири бўлган Р. Пикард «оммавий ахборот воситалари — аудитория – реклама берувчилар» учбурчагидаги муносабатларни таҳлил қилиб, медиабозорнинг