БОҒИМ БОР. Диёра Эргашева. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Диёра Эргашева
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-384-0
Скачать книгу
/title>

      ЎЗБЕКИСТОН

      Ватанда туғилдик,

      Туғилдик унда.

      Ҳаётбахш наволар,

      Тингладик унда.

      Яхшилик қилди у,

      Биз нима қилдик?

      Дўстлар қўшайлик ҳисса,

      Ватан учун минг бора.

      Ватанимни кўрдим-у,

      Кўзим қувнаб яшнади.

      «Ўзбекистон» дедим-у,

      Қалбим нурга бошлади.

      Ватаним, жон ватаним,

      Сендан асло кечмайман.

      Ғанимларга қўшилиб,

      Она тилим сотмайман.

      Шу Ватанда туғилдик,

      Шу Ватанда улғайдик.

      Мени қийнар бир савол:

      Ватанга биз не бердик?

      ВАТАНИМ

      Кўз очиб кўрганим,

      Боғу бўстоним.

      Азиз диёримсан,

      Ўзбекистон ватаним.

      Тоғларинг виқор-ла турар,

      Дарёларинг шарқираб оқар.

      Ҳар ким ҳавас-ла боқар,

      Ўзбекистон ватаним.

      Чарақлаб қуёш нур сочар,

      Боғларинг бағрин очар.

      Ёмонлик сендан қочар,

      Ўзбекистон ватаним.

      Меҳрибон инсонларинг,

      Турмушлари фаровон.

      Завққа тўламан ҳар он,

      Ўзбекистон ватаним.

      Онамдайин ягона,

      Сендай ватан бир дона.

      Азизимсан, дурдонам,

      Ўзбекистон ватаним.

      ОНАЖОН

      Туни билан ухламай,

      Бешигимни тебратган.

      Эзгуликни уқтириб,

      Саодатга етказган.

      Мени ўйлаб куйинар,

      Ютуқ олсам суюнар.

      «Болажоним» деб мени

      Доим эркалаб, суяр.

      Дуо қилиб тинмайди,

      Биз деб тиним билмайди.

      Бизни суйиб доимо,

      Меҳнат қилиб толмайди.

      Гоҳида қадрин билиб,

      Баъзида билмай қадрин.

      Уларни хафа қилиб,

      Ҳатто синабмиз сабрин.

      Иш буюрсалар баъзан,

      Лабимиз ҳам бурибмиз.

      Уларнинг сўзин бўлиб,

      Юзни буриб кетибмиз.

      Биздан узоқ бўлсалар,

      Орзиқиб кетар кўнглим.

      Бир зум ўтмай соғиниб,

      Жуда келади кўргим.

      Эй, азизлар доимо,

      Онангизни эъзозланг.

      Ҳозир қадрини билмай,

      Кейин афсус-ла қолманг.

      ЭЙ АВЛОД!

      Эй авлод, келажак сеники,

      Қуёш ҳам порлайди йўлингда.

      Бу олам, бу жаҳон бизники,

      Юртнинг эртаси сени қўлингда.

      Мана қалам, дафтар ва китоб,

      Нур сочишар гўёки офтоб.

      Бунда мозий берар акс садо,

      Сен ҳамиша унга бергин жавоб.

      Ўқи, ўрган барча ўғил-қиз,

      Давлатнинг эртаси фақат биз.

      Барча бирлашса бўлиб бир бош,

      Қўшиладур азиз ёшга ёш.

      Ой, юлдузлар турар чарақлаб,

      Офтоб ҳам мислсиз ярақлаб.

      Тоғлар турар бизни шарафлаб,

      Мадҳияни куйла баралла!

      ГЎЗАЛ

      Узун кипригинг соясида,

      Қора кўзинг дам олар.

      Қора холинг остида,

      Лабингдан бол томилар.

      Найза-найза кипригинг,

      Юрагимга гўё ниш.

      Сенинг ҳусн-жамолинг,

      Мен учун бир туш.

      Ғунча лабингдир болли,

      Ой юзинг қора холли.

      Сочларинг ҳам хиллоли,

      Майда-майда тиллоли.

      Жон олар бу кўзларинг,

      Ширин-ширин сўзларинг.

      Қачон насиб этгайдир?

      Гулгун ҳусн-жамолинг.

      СОАТ

      Соатга қараб доим,

      Хаёл суради Олим.

      Бу думалоқ бир шиша,

      Турар жойда ҳамиша.

      Югуриб ҳеч чарчамас,

      Тиқ-тиқ этар, тўхтамас.

      Ишлаб ҳеч тиним билмас,

      Югурар, аммо елмас.

      Буни кўриб Аҳмаджон,

      Кулади отиб