Интернетдаги иқтисодий фирибгарликлардан ҳимояланиш усуллари - Равшан Аюпов
Автор: | Равшан Аюпов |
Издательство: | Kitobxon |
Серия: | |
Жанр произведения: | |
Год издания: | 0 |
isbn: |
Ноқонуний даромадлар олишга бўлган хатти-ҳаракатлар мажмуи кўпинча яна ҳам чиройли, бой ва тўкис яшаш учун бўлган табиий инсоний интилиш инстинктини осонлик билан қондиришга бўлган табиий интилиш сабабли пайдо бўлади ва ривожланади. Айниқса мўмайгина даромадга қаттиқ ва сурункали оғир меҳнатсиз тезкорлик билан эришиш мумкин бўлса, бунинг ишқибозлари яна ҳам кўпаяди. Худди шу объектив ва субъектив сабаблар оқибатида турли туман фирибгарлик усуллари пайдо бўлади ва ривожланади. Бундай фирибгарликлардан ҳимояланиш эса уларнинг қандай амалга оширилишини тушуниш ва шунга асосан тегишли эҳтиёт чораларни кўришни тақозо қилади. Шунинг учун ҳам ушбу китобни ёзишдан асосий мақсад – кўпчиликни антиқа фирибгарлик усулларига ўргатиш эмас, балки уларнинг туб моҳиятини яхши билиш ҳамда тушуниш орқали турли хил фирибгарлардан самарали химояланишни таъминлашдир.