Пиёз етиштириш технологияси - Равшан Аюпов
Автор: | Равшан Аюпов |
Издательство: | Kitobxon |
Серия: | |
Жанр произведения: | |
Год издания: | 0 |
isbn: |
Ушбу китобчада кўпчилик севиб ишлатадиган оммавий сабзавот маҳсулоти, усиз деярли хеч қандай таом тайёрлаб бўлмайдиган, салат ва таомларнинг ажралмас таркибий қисми бўлган пиёзни экиш, етиштириш ва ундан турли хил мақсадларда фойдаланиш хақида жуда ҳам қизиқарли маълумотлар берилган. Пиёзнинг бир қанча навлари, унинг кимёвий таркиби, озуқа сифатидаги қиймати, биологик ва дориворлик хусусиятлари қисқача келтирилган. Ундан ташқари, китобда пиёзнинг агротехникаси масалалари, уни сақлашнинг оддий ва хаммабоп усуллари, ўсимликнинг ривожланишини тезлаштиришга имкон берадиган препаратлар, пиёзни касаллик ва зараркунандалардан қандай қилиб химоя қилиш мумкинлиги хамда уни қайта ишлаш муаммолари батафсил кўриб ўтилган. Ушбу китобчада келтирилган кўпчилик маълумотлар томорқа эгалари хамда дала ховлида сабзавот маҳсулотларини етиштиришни орзу қилганлар билан бир қаторда янги тузилган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва хизматчилари учун ҳам фойдали маълумотлар манбаи бўлиши мумкин.