Умуртқа: мўъжизани асранг - Хасанбой Тешабоев
Автор: | Хасанбой Тешабоев |
Издательство: | Kitobxon |
Серия: | |
Жанр произведения: | |
Год издания: | 0 |
isbn: | 978-9943-27-553-9 |
Одам танасида умуртқанинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш ҳам, камайтириб кўрсатиш ҳам мумкин эмас. Буни худди нафас олишнинг биз учун аҳамияти ҳақида беҳуда тортишишга қиёслаш мумкин. Умуртқа – асосий таянч, тик юриш, ҳаракатчанлик ва мувозанат гарови, шунингдек, соғлом ҳаёт кечиришимиз негизи. Айнан у одамнинг куч-қуввати ва чидамлилигини, ички аъзолари меъёрида ишлашини белгилаб беради. Умуртқани ҳаёт ичида ҳаёт дейиш мумкин. Мазкур китобда умуртқа ҳақида батафсил маълумотлар келтирилиб, уни соғломлаштириш масалалари атрофлича баён қилинган.