Отачироқ - Баҳодир Қобул
Автор: | Баҳодир Қобул |
Издательство: | Adabiyot |
Серия: | |
Жанр произведения: | |
Год издания: | 0 |
isbn: | 978-9943-5163-1-1 |
Баҳодир Қобулнинг асарларидаги қаҳрамонларнинг «нафас олишидан кўз қарашигача» табиий: битта сўз, битта ҳарф, битта товуш ҳам бегона эмас. Ўқиш вақтида китобни «ичига кириб кетасиз»: гўё ўша одамлар билан Жаркўчада югурасиз, Эна билан гурунглашасиз, Мардон тентак билан “айтишасиз” – уришасиз. Ҳатто беихтиёр “бу Сариқ бола бунчалар шум-а”, деб ҳайратланасиз. Тоза, соф ўзбекча суҳбатлар, маталлар, афсона ва ҳақиқатларнинг бир-бирига қўшилиб ғаройиб мўъжизага айланганини сезмай ҳам қоласиз. Энанинг нафасини, маталларини, дуоларини соғинганлар, Сизни – “Отачироқ” тўплами олис-олисларда қолиб кетган Болалик билан яна учраштиришига ишонамиз. Болалигингиз ўтган кўчалар, қадим ва улуғ тилимизнинг ҳайбати, қудрати, таровати, беғуборлигини, жон билан бирлигини ҳис этишга марҳамат.