МАВЛИД УН-НАБИЙ. Имом Барзанжий. Скачать в формате fb2, epub, doc, txt. Newlib. NEWLIB.NET

МАВЛИД УН-НАБИЙ - Имом Барзанжий

Автор: Имом Барзанжий
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-0380-4-2

Биз мусулмонлар оламлар сарвари, коинот фахри, пайғамбарларнинг охиргиси, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган набий Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ойда у зотга бўлган юксак эҳтиром ва муҳаббатимизни янада чуқурроқ изҳор қилишга буюрилганмиз. Аллоҳнинг Расулини яхши кўриш иймонимизнинг белгисидир, у зотни яхши кўришимиз Аллоҳ таолони севишимиздандир. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилган: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир…” (Аҳзоб, сураси 6-оят). Чунки буни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам бизга таълим бериб шундай деганлар: “Банда наздида унинг аҳлидан, молидан, одамларнинг барчасидан афзал бўлмагунимча у (комил) мўмин бўла олмайди” (Имом Муслим ривояти).