Суперҳаёт! Ҳақиқий ҳаётга 30 кунда! - Робин Шарма
Автор: | Робин Шарма |
Издательство: | ZABARJAD MEDIA |
Серия: | |
Жанр произведения: | |
Год издания: | 0 |
isbn: | 978-9943-7084-0-2 |
Бугун – Сизнинг янгиланган, Сизга уни бирор-бир ҳақиқатда гўзал ва умрбоқий нарсага айлантириб олишингиз учун берилган янги ҳаётингизнинг биринчи кунидир. Ҳеч бир ўтмиш келажакни белгилай олмайди, шундай экан, ҳаётингиздаги ижобий ўзгаришлар, бурилишлар киприк қоққулик муддатда содир бўлиши ҳеч гап эмас (албатта, агар ҳаёт тарзингизни энг юқори даражасигача олиб чиқишга бўлган қатъий қарорга эга бўлсангиз). Қаршингизда – ғолиблар учун дастур. Бу дастур билан қизиқаётганингиз ва китобимизни варақлаётганингизнинг ўзи Сизнинг кўпчилик оммадан ажралиб туришингизни исбот қилади. Шу билан бирга Сизда, ҳаётий камолотга эришиш йўлида, ўз онг, тана ва феъл-атворингиз устидан ғолиб ва ҳоким бўлишга қаратилган қатъий қарорингиз борлигини кўрсатади. Ўз-ўзини қайта кашф қилишга чорловчи бу чақириқни “Лаббай!” дея қарши олинг ва шахсий имкониятларингиз, қобилиятларингиз, хуллас, потенциалингиз бойликларига чўминг. Буюк бўлишга ва ниҳоят, журъат қилинг!