Осмондаги бахт. Донёрбек Усмонжонович Хакимов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Донёрбек Усмонжонович Хакимов
Издательство: ЛитРес: Самиздат
Серия:
Жанр произведения: Приключения: прочее
Год издания: 2020
isbn: 978-5-532-05852-1
Скачать книгу
ал қилиб бериб турувчи кишилардан бири эди. Унинг бир қизи ва бир ўғли бор эди. Қизи ўн ёшда. Исми Дилрух эди. Ўғли эса тўрт ёшда эди. Исми Рауф. Аёли эса Афифа эди. Улар зодагон оилага мансуб бўлганликлари учун барча уларнинг эркакларини жаноб, аёлларини хоним деб чақирарди. Лекин одамларнинг бундай деб чақириши жаноб Хафизга ёқмас эди. Чунки у жуда камтарин инсон эди. Ҳеч қачон у ўзини зодогон оилага мансублигини сездирмасди. Барча одамлардек бўлишни хоҳларди. Жаноб Хафизнинг отасидан қолган бойликлари жуда кўп эди. У киши бойликларини ўлимидан аввал яримини ўғлига қолган қисмини яшириб қўйган деган гаплар халқ орасида тарқалганди. Аммо шу пайтгача у бойликларни ҳали ҳеч ким топиб олган эмасди. Инсон қанча бой бўлса, ана шунча душмани ҳам кўп бўлади дейишади. Жаноб Хафизнинг ҳам бойлигига кўз олайтирганлар жуда кўп эди. Жаноб Хафиз тунлари ухлай олмай қийналарди. У бойлигидан хавотирланиб эмас, бойлигининг кўплигидан оиласига зиён етишидан жуда қўрқарди. У ана шунинг учун ҳам тунлари оз ухларди. Ҳар кун ухлашдан аввал боллаларининг хафсизлиги учун қўриқчилар кўярди. Жаноб Хафизнинг уйқусиз кунларини кўрган аёли Афифа хоним унинг бу ахволидан тушкунликга тушарди. Лекин унга қандай қилиб ёрдам беришни, уни қандай қилиб овутишни билмасди. Афифа хоним динга берилган аёл эди. У тун-у кун оиласи ҳақига ибодат қиларди. Болаларини истиқболини, порлоқ келажагини кўришни истарди. Жаноб Хафиз ҳаётини тинч ва тотув ўтиши учун бойлигини қийналган одамларга тарқатиб берарди. Лекин бойлиги эса ҳеч тугамайдигандай эди. Аксинча яна кўпаётгандай бўларди. Жаноб Хафизнинг душманлари уни йўқ қилиш илинжида турли хийлаларни ўйлаб топарди. Минг кучли бўлсанг ҳам, бир кун келса сендан ҳам кучлиги барибир чиқади. Жаноб Хафизнинг бойлигига кўз олайтирган қароқчилар бошлиғи Чилтон одамлари билан қишлоқ томонга бостириб келардилар. Бу хабарни эшитган қишлоқ ахолиси яширина бошладилар. Жаноб Хафиз эса уйидаги стулига ўтирганча ўйга ботиб қолди. Чунки душманлари оиласини йўқ қилиб ташлашини биларди. Жаноб Хафиз бошини қаттиқ сиқиб олганча анча муддат ўйланиб қолди. Унинг хаёлида фақатгина оиласини сақлаб қолишни ўйларди. Қароқчилар қишлоқ томонга яқинлашиб кела бошладилар.

      – Хафиз, – деб кўзларида ёш билан эшик олдида аёли Афифа турарди. Хафиз аёлига нима деб жавоб беришни ҳам билмасди. Кўзларида ёш билан Хафиз аёли Афифани ёнига яқинлашиб келди. Уни қучоғлаб олди ва йиғлай бошлади. Жаноб Хафизнинг бу аҳволини кўрган Дилрух ва Рауф дадасининг оёқларини қучоғлаб олдилар. Хафиз болаларининг юзига қараб нима дейишни ҳам билмасди. Улар отаси олдига отилиб, қучоғлаганча йиғларди холос. Қароқчилар қишлоқни кулини кўкка совуриб, жаноб Хафизнинг уйига яқинлашиб келгандилар. Қароқчиларнинг овозини эшитган жаноб Хафиз ҳаракатга туша бошлади.

      – Ҳаётда бойлик ёки бошқа нарсалар эмас. Асосийси хаётда тирик қолишлик муҳимдир. Нима бўлганда ҳам, бошингизга қандай кулфат тушса ҳам, асосийси тирик қолишга ҳаракат қилинглар – деб болаларини бойинларидан қаттиқ сиқиб қўйди.

      – Хадича, – деб бақирди жаноб Хафиз.

      – Лаббай жаноб, – деб жавоб берди.

      – Булар сенга, сен эса Оллохга омонатсан. Дарҳол улар билан бирга орқа эшикдан қочиб кетинглар, – деди жаноб Хафиз. Аёли Афифанинг қўлларини сўнги бора ушлаши эди. Қўллари бир-биридан узилар экан Хафиз бунга чидай олмасди. Кўзларидан оққан кўз ёшлари ичида қолганди. Хафиз ва Афифа бир бирларидан айрилиб, бутун умирга видолашарди. Лекин уларнинг мангу ва ўчмас севгиси бир кун келса авлоддан авлодга ўчмас хотира бўлиб қолади.

      – Хафиз, – деб бақирарди. Аммо энди кеч бўлганди. Хадича уларни орқа эшикдан аравага ўтқазиб олиб кетди. Қишлоқдан узоқлашиб кетган Афифа ва унинг болалари вайрона бўлган қишлоқни араванинг ойнасидан кўриб йиғлашарди. Жала куярди. Йўлларни сув қоплаганди. Хаммаёқ лой билан қопланганди. Чилтон Хафизнинг оиласи қочиб кетганини билгач унинг орқасидан одамларини жўнатди. Чилтоннинг одамлари Афифа ва унинг болаларини тақиб этиб кетардилар. Арава катта тезликда нотекис йўлда кетарди. Йўлнинг бир томони баландлик бўлса, иккинчи тарафи жарлик эди. Йўллар қоронғу ва сирпанчиқ эди. Афифани араваси қанча тез кетмасин Чилтоннинг одамлари тақиб этиштан тўхтамасди. Катта тезликда кетаёткан Афифанинг араваси жарликка қараб қулаб кетди. Чилтонни одамлари уни ушлаб қолишга ҳаракат қилишди. Лекин бу жуда мушкул эди. Арава жарликга қулаётиб Афифа ва Рауф араванинг ойнасини синдириб чиқиб кетди. Дилнур ва Хадича араванинг ичида қолди. Улар янада чуқурликга тушиб кетди ва уларни тошлар босиб қолди. Қўлида Рауфни ушлаб олган Афифа қўрқанидан боласини бағрига босиб индамасдан тошнинг остида бекиниб ўтирарди. Чилтоннинг одамлари уларни барчасини ўлган деб ўйлаб орқасига қайтиб кетдилар. Афифа тоғлар ичида эридан қолган ёлгиз ёдгорини қўлига олганча, кўзларида ёш билан, кўзига тушаётган узоқдаги ёруғлик томонга йўл олди. Афифа йўлда кетаётиб жуда кўп ўйларди. Агар ўғли Рауфни ўзи билан олиб қолса, унинг ҳам келажаги йўқ бўлишини сезди. Чилтоннинг одамлари асло тинч қўймаслигини жуда яхши биларди. Ана шунинг учун ҳам Афифа ўғли Рауфдан вос кечишга қарор қилди. Ёмғирли тун давом этарди. Хаммаёғи ивиб кетган Афифа Олмазор қишлоғига етиб келди. Қишлоқ ичини аралаб у ердаги бир хонадонни эшигини тикирата бошлади. Тун ярими эди. Эшикни ҳеч ким очмасди. Афифа эшикни таққиллатишдан тўхтамасди.

      – Ким, –