Трансформаторлар ва автотрансформаторлар - Ж. Салимов
Автор: | Ж. Салимов |
Издательство: | Kitobxon |
Серия: | |
Жанр произведения: | |
Год издания: | 0 |
isbn: | 978-9943-343-69-6 |
Трансформаторлар «Электр машиналари» фанининг дастлабки бўлимини ташкил қилиб, уларнинг назариясини ўрганишда муҳим роль ўйнайди.Ўкув қўлланмада электроэнергетика ва электр таъминоти системаларида ҳамда хўжалик турларининг бошқа соҳаларида кенг қўлланиладиган куч трансформаторлари ва автотрансформаторларининг ҳамда микротрансформаторларнинг тузилиши, ишлаш принципи, уларда бўладиган асосий физик жараёнлари ва иш режимларига оид тафсилий маълумотлар ҳамда уларни ишлаб чиқариш технологиясига оид умумий маълумотлар баён этилган. Куч трансформаторлари ва автотрансформаторларини меъёрий режимда тежамли ишлатиш учун муҳим бўлган амалий тавсиялар ва маслаҳатлар келтирилган.Мазкур қўлланмадан техника олий ўқув юртларининг: электроэнергетика, электр таъминоти, энергия тежамкорлиги ва кон электромеханикаси бўйича касбларга эга бўлиш мақсадида таълим олаётган талабалар; касб-ҳунар коллежларининг электромеханика ва электроэнергетика ихтисосликлари талабалари фойдаланишлари ҳамда трансформаторларни ишлад-чиқаришда мутахассислар малакасини ошириш системасида ҳам фойдаланиш мумкин.Ўқув қўлланма таълим, фан ва ишлаб-чиқаришлар интеграллашувининг маҳсули бўлиб, трансформаторлар ва автотрансформаторларга оид замонавий маълумотлар асосида тайерланган.